Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Маҳалла тинчлиги ва хотиржамлиги йўлида

...Гулсара ва Собир (исмлар ўзгартирилди) бир-бирига кўнгил қўйиб турмуш қуришганди. Бу ¬орада икки фарзанд ¬дунёга келди. Оила кам-кўстини бадастир қилмоқни ният қилган Собир ¬тенгқурлари қатори Россия Федерациясига иш излаб кетди. Болалари билан уйда қолган Гулсаранинг орзу-ҳаваслари бир олам эди. Аммо ёлғиз аёлга қийин экан. Оғир кунларида елкадоши шу маҳалла аҳли бўлди. Чунки қайнота келинига зуғум ўтказишдан чарчамасди. Бир куни ичиб келиб, ҳатто уни уйдан ҳайдаб юборди. Маҳаллада дув-дув гап тар¬қалди: "Гулсарани қайнотаси ҳайдаб юборганмиш. Гўдакларини чирқиратиб, уларни ажратармиш …"

Бухоро шаҳридаги "Кўкалдош" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Малика Ишходжаева бу хабардан бир қалқиб тушди. Маҳалла тизимидаги кўп йиллик иш тажрибасига таянган ҳолда минг бир мулоҳазада уларнинг хонадонига келди. Қайнотага хато қилаётганини ётиғи билан тушунтирди. Аввалига у оилавий масаласига маҳалланинг аралашганини оғриниб қабул қилди. Уларга бўйсунмагандек, "Бу — менинг шахсий ишим!" дея уларнинг гапини инобатга олгиси келмади. Маҳалла фаоллари оёққа туришди. Яраштириш комиссияси аъзолари бир неча марта бу хонадонга боришди. Бироқ ҳар гал уларнинг ҳаракати самарасиз кетди. Уларни якка-якка маҳалла идора¬сига чақириб олиб, панд-насиҳатлар қилишди. Оила масъулияти қайнота гарданида эканлигини ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб қўйишгач, у хатосини анг¬лаб, келинини уйга қайтарди. Бир оила қўрғони парокандаликдан сақлаб қолинди.

— Юқорида қайд этилган воқеа турмуш чорраҳаларида адашганлар ўртасидаги келишмовчиликка ўхшаб кўринса-да, унинг замирида кўпчиликни ўйлантирадиган долзарб муаммо бор, — дейди маҳалла раиси куюнчаклик билан. — "Кўкалдош" маҳалла фуқаролар йиғини ҳу¬дудида 3084 нафар аҳоли яшайди. 732 нафари вояга етмаганлар бўлса, 1740 нафари хотин-қизлардир. 2 та нотинч оила мавжуд. Оилавий келишмов¬чиликларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли орасида дои¬мий равишда маънавият сабоқлари ўтказилмоқда. Чет элга ишлашга кетганлар аниқланиб, уларнинг оилалари билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунгача 9 та нотинч оила яраштирилди. Бир нафар кам таъминланганлар рўйхатида турувчи Назира Саллаева уйининг томи шифер қилиб берилди. Кўпгина муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. 10 нафар ишсизлик мақомида турган фуқароларни ишга жойлаштириш устида бош қотиряпмиз.

Яқинда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирокидаги йиғинда "Менинг маҳалламда жиноят содир этилмас¬лиги керак" мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Маҳалла фуқароларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда жиноятчилик ва унинг олдини олиш борасида қилинган ишлар хусусида сўз борди. Содир этилган жиноятлар таҳлил этилди.

— Профилактика кунида оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғ¬лом¬лашти¬риш, айниқса, вояга етмаган ёшлар ҳамда жазо муддатини ўтаб келганлар билан ишлаш бўйича турли тарғибот ва ташвиқот тадбирла¬рини олиб боряпмиз, — дейди профилактика инспектори Жамшид Тўраев. — Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаш¬тириш, ўрта ва ўрта махсус ¬таълим тизимларида давомат ма¬салаларини назорат қилиш ҳамда мактабгача таълим ¬муассасалари ҳолатини ўр¬ганиш, улардаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ ҳудудда ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳитни аниқлашда ҳудудда содир бўлаётган жиноятчилик ҳолатларининг мониторинги юритилиб, оила турмуш тарзига таъсир этувчи салбий ва нохуш ҳолатлар жамоатчилик иштирокида ўрганилмоқда. Вазифамиз ҳуқуқбузарнинг қилган ишини муҳокама қи¬лиш ёки унга жазо берилишини таъминлашдангина иборат эмас. Биз маънавий тарғиботчимиз. Қолаверса, бугунги тезкор замонда дунёда рўй бераётган ўзгаришлардан ¬аҳлини хабардор қилиш, қонунлар моҳиятини уларга тушунтириш зиммамиздаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шундагина хонадонларнинг хотиржамлиги, маҳалла-кўй осойишталигига рахна солувчи жиноий ҳаракат ва иллатларга ўрин қолмайди.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 4, 14.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.