Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Вилоят марказида ҳарбий парад

Навқирон авлод вакилларини она юртга садоқат руҳида тарбиялашда, уларнинг мамлакатимиз мудофаа қудратига, Миллий армиямизга оид билим, тушунча ҳамда қизиқишларини янада оширишда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги тадбирларнинг аҳамияти беқиёс. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги, Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисмлар ва муассасалар, фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ўзаро ҳамкорлигида ўтказилган ҳарбий парад ҳам айни шу олижаноб мақсадга хизмат қилди.

Тантанали тадбир Бухоро шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб уюштирилди. Унда ҳарбий хизматчилар, Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, "Турон патриот", Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳузуридаги "Жасорат" клублари аъзолари, шунингдек, турли муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, жамоатчилик вакиллари, талаба ва ўқувчилар иштирок этишди.

Истиқлол ҳамда Ҳофиз ¬Таниш Бухорий кўчалари кесишмасидан Абу Али ибн Сино номидаги кўркам Фавворалар майдонигача бўлган масофани қамраб олган тадбир махсус ҳарбий техникалар, транспорт воситалари, зирҳли жанговар машиналарнинг белгиланган ҳудудларга тантанали суръатда кириб келиши билан бошланди.

Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисмлар ҳамда вилоят ФВБнинг ўттиздан ортиқ ҳарбий техникаси ол¬қишлар остида ўтиб борди. Шодиёна давомида мустақил диёримиз байроғини ҳилпиратиб, ана шундай маҳобатли машиналарни эмин-эркин бошқариб бораётган аскар акаларини минглаб ўғил-қизлар қизғин кутиб олишди. Кўзларида ўт чақнаётган, шундай қудратли Миллий армиямиз борлигидан, тинчлигимиз, осуда ҳаётимизнинг шундай ишончли посбонлари борлигидан ифтихор туяётган ёшларнинг қувончини, кечинмаларини таърифлашга эса тил ожиз. Айни шу лаҳзаларда уларнинг бари эртага Ватан ҳимоячиси бўлиш, мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафида диёримиз сарҳадларини қўриқлашдек юксак ва олижаноб мақсадни дилларига тугишгани шубҳасиз.

Махсус ҳарбий техникалар намойиши давомида ўғил-қизлар улар билан яқиндан танишишди. Ҳарбий хизматчилар ўқувчи-ёшларга мазкур зирҳли жанговар машиналарнинг ишлаш механизмлари, имкониятлари, вазифалари хусусида сўзлаб беришди.

— Айни пайтда турли таълим муассасаларида таҳсил олаётган, ҳар нарсага қизиқувчан, интилувчан укаларимизни кўриб, ёшлигим эсимга тушиб кетди, — дейди Бухоро гарнизони бошлиғининг ўринбосари, подполковник Толиб Мирзаев. — Биз ҳам навқирон чоғимизда юрт ҳимоячиларига ҳавас қилганмиз. Бугун эса ўзимиз ана шундай ғоят масъулиятли, шу билан бирга, бениҳоя шарафли мартабадамиз. Шубҳа йўқки, атрофимизни ўраб олган мана бу қоракўзлардан ҳам эртага она Ватанимизнинг кўплаб посбонлари, асл ўғлонлари етишиб чиқади. Бугунги тантанали тадбирдан кўзланган энг асосий мақсад ҳам шу.

Ҳарбий парад тадбирлари Фавворалар майдонида ташкил этилган концерт дастурига уланиб кетди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири Сергей ПОЛЕТАЕВ олган суратлар

:: орқага № 4, 14.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.