Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"Аскар оналарини шарафлаймиз!"

Бухоро шаҳридаги "Лаби ҳовуз" ресторанида Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги муносабати билан "Аскар оналарини шарафлаймиз!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ҳамкорлар томонидан ташкил қилинган даврада давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида мустақил¬ли¬гимизни асраш, юртимиз тинч¬лиги, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашнинг ишончли қалқонига айланган Қуролли Кучларимиз тако¬миллашиб бораётгани, унинг ёшлар учун ҳарбий-ватан¬¬парварлик мактаби вазифасини ўтаётгани таъкидланди.

Бугунги кунда мамлакат¬даги кўплаб тенгдошлари қа¬тори бухоролик ёшлар ҳам Миллий армиямиз сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташмоқда. Улар учун Она ¬тимсолига айланган Ватаннинг ҳимоячиси бўлиш шарафдир.

Тадбирда республикамиз турли минтақаларидаги ҳарбий қисмларда Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўтаётган бухоролик аскар йигитларнинг оналаридан 30 нафари байрам дастурхони атрофида жам бўлди.

Уларнинг кўпчилиги учун фарзандлари билан учрашув кутилмаган ва унутилмас воқеа бўлди. Дийдорлашув ва соғинч ёшлари...

— Болагинам, улғайиб, ўз¬гариб қолибсан, — дейди оналардан би¬ри Зилола Муҳа¬медова фарзандини бағрига босаркан. — Ҳаммамиз се¬ни соғинганмиз. Келишингни бил¬ганимда, уйдагиларни ҳам олиб келардим. Соғлигинг яхшими? Ишончимизни оқлаётганингдан хурсандман.

Ўзини Абдураҳмонхўжа ¬Маликов деб таништирган ¬аскар йигит билан биз ҳам суҳбатлашдик.

— Хизмат яхши ўтяпти, — дейди у. — Биз, аскарларга ҳарбий касбга хос машғулотларни бажаришимиз, ўз устимизда ишлашимиз учун барча шароитлар яратилган. Режага келсак, ҳарбий олий ўқув юртига кирмоқчиман. Қароримни ота-онам ҳам қўллаб-қувватлаяптилар.

Тадбирга таклиф этилган, аммо фарзандлари учрашувга кела олмаган оналарга ҳам алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Фарзандларининг дил сўз¬лари битилган мактублар ва гуллар тақдим этилгани қувонч бағишлади, уларга.

Тадбирда аскар оналарига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Ватанпарварлик, ёшлик, эзгуликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар байрам даврасига ўзгача шукуҳ бағишлади.

Э. ҲУСЕНОВ

:: орқага № 3, 10.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.