Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Мароқли таътил — самарали таълим

Айни кунларда мактаблар, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари қишки таътилдалар. Таътил мароқли ўтса, ўқув жараёнлари ҳам самарали кечади. Воҳамизда ўқувчи-ёшларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш, таътил даврида уларнинг билим ва кўникмаларини янада юксалтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Хусусан, вилоят Баркамол авлод болалар маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида ташкил этилган 575 та тўгаракка 12628 нафар ўқувчи жалб қилинди. Тўгараклар бадиий ва техник ижодкорлик, ўлкашунослик ва экология, чет тили йўналишларида олиб борилади. Таътил давомида "Янги орзулар томон — бошланди янги имкон", "Орзулар мамлакати", "Кумуш қиш зийнати", "Болалар бекати", "Қишки таътилнинг бир куни", "Ўрганамиз — ўргатамиз" мавзуларида танлов ва мусобақалар, ижодий ишлар намо¬йишлари ўтказиляпти.

Шунингдек, ўқувчилар ўртасида мушоиралар ташкил қилиш, уларни кутубхоналарга жалб этиш, "Билимлар беллашуви"нинг ҳудудий бос¬қичларини ўтказиш орқали ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга эришилмоқда.

— Ҳозирда вилоят Баркамол авлод болалар маркази ташаббуси билан муассаса ҳузуридаги АРМ ходимлари ўртасида "Энг яхши АРМ ходими" танлови ўтказиляпти, — дейди марказ раҳбари ўринбосари Дилобар Муҳиддинова. — Мазкур мусобақа ўқувчи-ёшларни болалигидан китобхонликка қизиқтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириш билан бир қаторда, ходимлар орасида ўзаро соғлом рақобат муҳитини яратишга хизмат қилади.

Ўқувчи-ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида, спорт турлари бўйича малакали мутахассислардан иборат умумтаълим мак¬табларида спорт тўгараклари, болалар ва ўс¬мирлар спорт мактабларида спорт -секциялари фаолият кўрсатмоқда. Қишки таътил кунлари "Қувноқ стартлар", волейбол ҳамда юнон-рум якка кураши бўйича мактаблар биринчилиги спорт мусобақалари ўтказилмоқда. "Умид ниҳоллари" спорт мусобақасининг туман босқичи қишки таътил кунларига тўғри келиши айни муддао бўлди. Унга вилоят миқёсида бир ярим мингга яқин ўқувчи-ёшлар жалб қилинди.

Шу ўринда, вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларининг 250 нафар ўқи¬тувчи ва ўқувчилари "Бухоро бўйлаб саёҳат қил" туристик лойиҳасида иштирок этиб, мароқли ҳордиқ чиқарганлигини ҳам таъкидлаш жоиз.

Янги йил байрами арафасида 543 нафар кам таъминланган болага Президент совғаси етказиб берилгани, 153 нафар чин етимларга вилоят ташкилотлари томонидан совға-саломлар улашилгани болажонларга олам-олам қувонч бағишлади.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 3, 10.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.