Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Энди эскича ишлаб ва яшаб бўлмайди

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти кенгаши ижро -аппаратининг 2017 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида ушбу талаб алоҳида илгари сурилди.

2018 йил 5 январь куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти кенгаши ижро аппаратининг 2017 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш раиси А.Ғуломов ўтган йилда тизимда амалга оширилган ишларни танқидий таҳлил этиш асносида 2018 йил учун белгиланган долзарб вазифалар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

Таъкидланишича, ортда қолган йил маҳалла тизими фаолияти ривожи учун ўзига хос туб бурилиш даври бўлди.

Хусусан, мамлакат Президентининг 2017 йил 3 февралда қабул қилинган "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш мақсадида фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур тизим фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда муҳим дастуриламал бўлди.

Йиғилишда қайд этилишича, ¬Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий, ¬шаҳар ва туманлар кенгашлари ташкил этилгач, маҳаллаларга амалий-услубий кўмаклашиш, улар ¬фаолиятини мувофиқлаштириш борасида сифат нуқтаи назаридан ўсишга эришилган. Айниқса, жиноятчиликнинг олдини олиш, оилаларни яраштириш, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш, кам таъминланган оилаларни тадбиркорликка жалб этиш орқали фаровонлигини таъминлаш ва бошқа кўпгина масалаларда ижобий ўсишларга эришилди.

Аммо шунинг баробарида, ўтган йилга нисбатан нотинч ва ноқобил оилалар сони кўпайганлиги, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳанузгача мавжуд эканлиги, ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш самарадорлиги пастлиги айрим шаҳар ва туманлар кенгашларида ишнинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, баъзи ходимлар эса кенгашнинг ҳақиқий масъулияти ҳамда ўрнини ҳис этмай, ҳанузгача эскича механизм ва услубда иш олиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Айниқса, тақдим этилаётган ҳисоботлар, фаолиятга оид дастурлар мониторингларидаги юзакилик, меҳнат ва ижро интизомининг суст¬лиги, кадрлар қўнимсизлиги иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Йиғилишда бу борадаги камчиликлар жиддий таҳлил қилиниб, ҳозирги шиддаткор даврда эскича яшаб ва ишлаб бўлмаслиги, ташаббускорлик, бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга ҳозиржавоблик бугунги куннинг асосий талаби эканлиги уқтирилди.

Ҳисобот даврида фонд вилоят бўлими ҳамда шаҳар ва туманлар бўлинмалари томонидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, вояга етмаган фарзандлари бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш, соғлиғини тиклаш ва якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳамда табиий офатдан жабр кўрган 572 нафар фуқаро учун жами 140 миллион 107 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

Фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича 111 та фуқаролар йиғини 200 миллион сўмлик мебель жиҳозлари, 29 таси эса 120 миллион сўмлик компьютер жамланмаси билан таъминланди. 25 та фуқаролар йиғини биноси таъмирланди, 3 таси реконструкция қилиниб, 4 таси янгидан қурилди. Бу ишлар учун жами 600 миллион сўм маблағ сарфланди.

Ўз навбатида, Бухоро Жондор, Шофиркон, Ғиждувон туманларидаги қирққа яқин фуқаролар йиғини атиги битта хонада, шунингдек, 87 та маҳалла эса икки хонада фаолият юритаётганлиги бу борадаги ишларни янада кучайтиришни тақозо этади.

Қолаверса, 7 нафар ходим меҳнат қилаётган Когон туман кенгаши туман ҳокимлигининг битта хонасида, Қоровулбозор тумани Кенгаши 2 та хонада, 12 нафардан ходими мавжуд Бухоро шаҳри ва Ғиждувон туман кенгашлари 3 та хонада фаолият юритаётганлиги бевосита ҳудудий кенгашлар ¬раиси ҳисобланувчи шаҳар ва туманлар ҳокимлари бу соҳага эътиборни оширишлари зарурлигини кўрсатмоқда.

Йиғилишда Республика кенгаши раиси ўринбосари З.Рўзиев иштирок этди. Акбар РУСТАМОВ

:: орқага № 3, 10.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.