Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Фаоллар йиғилиши

Вилоят ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошқариб борди.

Дастлаб вилоятда таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилгани, ушбу муассаса томонидан мактабгача, ўрта ва ўрта махсус, шунингдек, олий таълим тизимига оид таълим сифати муаммолари ўрганилиши ва назорат қилиб борилиши белгилангани айтиб ўтилди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятига ташрифи давомида ҳудуд мута-саддиларига берган кўр¬сатмалари бўйича Бухородаги ҳолатни ўрганиб чиқиш, соҳалар кесимида таҳлил қилиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди раҳбарлар олдида турган вазифалар хусусида батафсил тўхталди.

Тадбиркорликни қўл¬лаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ва саноатни ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш, бюджет ҳолатини барқарорлаштириш, янги молиявий манбалар яратиш, ўз навбатида, тизимга замонавий ва инновацион технологияларни кенг жалб қилиш лозимлиги таъкидланди. Мазкур йўналишда, аввало, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлашга эътибор қаратиш, маҳаллаларда бўш иш ўринлари ташкил этиш, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қўл¬лаб-қувватлаш устувор вазифа эканлиги эътироф этилди.

Жорий йилда бу бора¬даги ишлар самарадорли¬гига эришиш, аввало, йил номидан келиб чиқиб ишларни режали, аниқ чора-тадбирлар асосида белгилаш аҳолининг давлатдан розилигини таъминлашга, уларнинг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади, деди вилоят ҳокими.

Бундан ташқари, йиғилишда 2017 йилнинг март ойида Юртбошимизнинг ¬Бухоро вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва мутасаддилар олдига қўйилган устувор вазифалар ҳам муҳокама қилинди. Мазкур йўналишда, аввало, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ҳудудлардаги дам олиш масканлари, истироҳат боғлари, кинотеатр ва музейларнинг ҳолатини яхшилаш, кўча ва хиёбонларни замон талабларига мос кўринишга келтириш, бозорлар инфратузилмасини янгилаш лозимлиги уқтирилди. Туризм, маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, тиббиёт ва таълим тизимида хусусий сектор улушини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Кун тартибига мувофиқ, Президент Фармон ва қарорлари ижросини ўз вақтида таъминлаш, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Янги йил байрами ара¬фасида шаҳар ва туманлар мар¬казлари ҳамда ташкилот-муассасалар биноларини байрамона безатиш бўйича ўтказилган танлов натижаларига кўра, ғолиб ва сов¬риндорлар номи эълон қилинди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага № 3, 10.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.