Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

* Муносабат

Меҳнаткаш, оқкўнгил, бағрикенг халқимиз муносиб ҳаёт кечиришга ҳақли!

Президент мурожаатномаси бу — давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва конституциявий тузуми юзасидан мамлакат раҳбари нуқтаи назарининг парламентга тақдим этилишини кўзда тутувчи сиё¬сий ҳужжатдир.

Юртимиз тарихида би¬ринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тақдим этилди.

Мурожаатномада 2017 йилда амалга оширилган ишларнинг якуни, шу жумладан, халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини ўрганиш ва уларни самарали ҳал этиш бўйича янги тизим яратилгани алоҳида таъкидланди. Айниқса, "халқ давлат идораларига эмас, балки давлат ¬идо¬ралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган ғоя бугунги фао¬лиятимизнинг асосий мезонига айланмоғи зарурлиги яна бир маротаба уқтирилди.

Мурожаатномада 2018 йилда мамлакатни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари келтирилган бўлиб, улар 2017-2021 йилларда Ўзбекис¬тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегия¬сига мувофиқ ишлаб чиқилган ва уни амалга оширишга қаратилган.

Келгуси йилга ном бериш масаласи ҳам Президент Мурожаатномасида ўз аксини топган. Юртбошимизнинг 2018 йилга "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб ном беришни таклиф этгани барчанинг кўнглини ифтихорга тўлдирди. Фаол тадбиркорлик бизнес фао¬лиятини инновацион, яъни замонавий ён¬дашувлар, илғор технология ва ¬бошқарув усуллари асосида юритиладиган иқтисодий йў¬налиш эканлиги маълум қилинди. Албатта, бундай тадбиркорлар сафини ¬кенгайтириш, жумладан, юқори технологиялар, илм-фаннинг энг сўнгги ютуқларига асосланган техника ва асбоб-ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш ва жорий этиш биринчи галдаги вазифадир.

Таъкидлаш жоизки, Мурожаатномада кўпгина соҳаларда ечимини кутиб турган масалаларнинг мав¬жуд¬лиги ҳам¬да тўлиқ ишга солинмаган ресурс¬лар ҳақида алоҳида сўз юритилган.

Айниқса, Давлат раҳбари вакиллик органлари фаолиятига холисона баҳо берар ¬экан, ислоҳотларни самарали амал¬га оширишда депутат ва сенаторларнинг ўрни сезиларли даражада ошиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, депутатларнинг нафақат назорат-таҳлил фаолияти, балки қонун ижодкорлиги фаолияти ҳам жойлардаги муаммоларни бартараф этишга йўналтирилиши лозим. Шу мақсадда ҳар бир қонун лойиҳаси юзасидан фикр ва таклифларни қуйидан — фуқаролардан олишимиз лозим.

Албатта, бу борада халқ мурожаати билан ишлашнинг Давлат раҳбари таклиф этган янги тизими, яъни "жамоа бўлиб электрон мурожаат киритиш тартиби"нинг жорий этилиши муҳим аҳа¬миятга эга бўл¬моқда. Бунда бир гуруҳ фуқаролар муайян масала бўйича ўз ташаббусларини илгари суриб, Олий Мажлис ва халқ депутатлари Кенгашларига жамоавий тартибда электрон мурожаат қиладилар. Уларнинг бундай ташаббуслари вакиллик орган¬лари томонидан кўриб чиқилиши маж¬бурий деб бел¬гиланди. Бундай тартибнинг ўрнатилиши халқнинг ¬жамият ва давлат ишларини бош¬қаришдаги иштирокини янада кенгайти-ради ҳамда "қонуннинг бир¬дан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши"ни амалда таъминлайди.

Биз қонунлар муҳокамасига кенг оммани жалб қилишнинг замонавий усулларини қўллашимиз керак. Шу мақсадда Юртбошимиз Интернет тармоғида "Менинг фикрим" деб номланган махсус веб-саҳифани очишни таклиф этди. Бундай веб-саҳифа орқали юртдошларимиз давлат ва жа¬мият ҳаётига дахлдор муҳим масалалар бўйича ўз фикр¬ларини эркин билдириш имконига эга бўладилар.

Фикримизча, парламентда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш мақсадида "Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш тартиби"ни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Қонун ижодкорлиги фаолиятини ис¬лоҳ қилиш мақсадида Прези¬дентимиз "Қонунчилик ва норматив ҳужжатлар ижодкорлигини такомиллаштиришга доир концепция"ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таклиф этди. Мазкур концепция¬да айнан қандай масала қайси турдаги қонун ҳужжати билан тартибга солинишини аниқ белгилаш, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар амалиётини кенгайтириш ва шу орқали идоравий ҳужжатларни қис¬қартириш, қонунларнинг халқчиллигини таъминлашнинг асосий мезонлари ва бошқа муҳим масалалар акс этиши лозим бўлади.

Парламентнинг назорат борасидаги фаолияти самарадорлигини ҳам оширишимиз лозим. Хусусан, аниқланган муаммолар юзасидан ижро ҳокимияти олдига масалани кўндаланг қўйиш ва уни амалда ҳал этишни бугун замоннинг ўзи талаб қилмоқда. "Энг муҳими, ҳаётдаги ўзгаришларни халқимиз билиши, давлат ҳокимияти тизимида ҳақиқатда ҳам ўз вакили борлигини сезиши керак", деди Президентимиз ўз Мурожаатномасида.

Бундай натижаларга эришиш учун биз ижро ҳокимияти устидан парламент назоратининг амалдаги тизимини танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқишимиз, жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган масалаларни мутасадди раҳбарлар олдига қўйишимиз, шу жумладан, "ҳукумат соа¬ти" институтидан кенг¬роқ фойдаланишимиз ҳамда парламент назорати якуни бўйича таъсирчан чораларни кўришимиз зарур.

Мурожаатномада мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фуқаролик жамияти институтлари роли алоҳида кўрсатиб ўтилди. Бугунги кунда юртимизда 9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари мавжуд.

Ўтган давр мобайнида фуқаролик жамияти институтларининг роли ҳамда аҳамиятини кучайтиришга, фуқаро¬ларнинг энг муҳим социал-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан 60 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилиб, улар Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан "учинчи ¬сектор" вакилларига субсидия, грант ва ижтимоий буюртма шаклида тақсимлаб берилди.

Аммо бу саъй-ҳаракатларга қа¬рамасдан, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш, уларни манзилли ҳал этиш масалаларида бундай ташкилотларнинг иштироки сезилмаяпти.

Шунга мувофиқ Президентимиз нодавлат нотижорат ташкилотлари билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши тузишни таклиф этди.

Шунингдек, давлат органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назора¬тини амалга ошириш, улар фао¬лиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида барча давлат органларида фаолият олиб борадиган жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш таклиф қилинди. Бундай ¬жамоатчилик кенгашлари давлат органларини аҳоли билан бевосита боғлайдиган "кўприк" вазифасини бажаради.

Шу муносабат билан давлат органларидаги жамоатчилик кенгашларининг фаолиятига оид нормаларни қонун ҳужжатларида белгилаш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Масалан, бундай қоидаларни "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғ¬рисида"ги Қонунда акс эттириш мумкин бўлади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси халқимизнинг ҳаё¬тий эҳтиёж ва манфаатларини таъминлаш борасида олиб бораётган ишларимиз ҳажмини келгусида яна бир неча баравар оширишга¬ қаратилгани билан аҳамиятлидир. Чунки Президентимиз таъбири билан айтганда, "Хал¬қимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди. Бизнинг меҳнаткаш, оқ¬кўнгил, бағрикенг халқимиз бунга тўла ҳақлидир".

Жаҳонгир ШИРИНОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

:: орқага № 3, 10.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.