Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

* Сессия

Муҳим масалалар муҳокама қилинди

31 декабрь куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 37-сессияси бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими, Кенгаш раиси Ў.Барноев бошқариб борди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари А.Каримов, Олий Мажлис Сенатининг вилоятдан сайланган аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Кенгаш раиси дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар, айни шу нуқтаи назардан, ҳар бир соҳа мутасадди раҳбарлари ҳам¬да ходимлари зиммасига юкланган масъулият ва жавобгарлик хусусида тўхталиб, бу жиҳатдан 2018 йил нафақат мамлакатимиз, балки вилоятимиз учун ҳам ўзига хос синов даври бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

2017 йилда муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз, жумладан, ¬вилоятимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, айниқса, ижтимоий объектлар, арзон уй-жойлар қуриш, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган аҳоли қатлами учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, энг муҳими, халқ¬ни рози қилиш борасида бошланган хайрли интилишлар янги йилда янада катта суръатлар билан давом эттирилишини, вилоятнинг 2018 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджети асосий параметрларида айни шу жиҳатлар қамраб олинганлигини қайд эт¬ди.

Сессияда вилоят молия бош бош¬қармаси бошлиғи У.Умаров ¬вилоятнинг 2017 йил бюджети ижроси ҳамда 2018 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджети асосий параметрлари тўғрисида маъруза қилди.

Муҳокамалар жараёнида сўз олган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Жўраева, Қоракўл тумани ҳокими ¬Ҳ.Ғойиров ва бошқалар вилоятнинг 2017 йил бюджети ижроси билан боғлиқ масалаларга муносабат билдирдилар. Вилоятнинг 2018 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджети асосий параметрлари маҳаллий шароит, айниқса, аҳоли манфаатлари инобатга олинган ҳолда шакллантирилганлигини таъкидлаб, унинг ижросини таъминлаш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини баён этдилар.

Қизғин муҳокамалардан сўнг халқ депутатлари вилоят Кенгашининг вилоятнинг 2017 йил бюджети ижроси ҳамда 2018 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджети асосий параметрлари тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

Сессияда, шунингдек, вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага № 2, 06.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.