Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

* Қисқа сатрларда

Жорий йилнинг 2 январь куни вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 14 августдаги "Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фао¬лия¬тини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Янги йил байрамини муносиб нишонлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасида меҳнат қилаётган бир гуруҳ вилоятдошларимиз учун Бухоро шаҳридаги "Рудизар" оилавий маросимлар мажмуасида байрам дастурхони ёзилди.

Тадбирда 200 нафардан зиёд соҳа ходимлари иштирок этди. Унда сўз олган вилоят ҳокими Ў.Барноев ижодкор зиёлиларнинг жамият ҳаётида тутган ўрнига алоҳида урғу бериб, вилоят ижод аҳлига маданият ва санъат ривожига қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирди. 36 нафар ижодкорга турли номинациялар бўйича вилоят ҳокимлигининг Диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Нафосат давраси вилоят санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди.

* * *

Бухоро муҳандислик-технология институти қошидаги 1-академик лицей, Бухоро шаҳридаги 20-умумтаълим мактаби ҳамда Вобкент иқтисодиёт коллежи ўқувчилари Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида ватанпарварлик акцияси доирасида, "Посбониман муқаддас юртнинг!" шиори остида ўтказилган тадбирда иштирок этишди.

Мулоқот давомида ёшлар мамлакатимизда ҳарбий соҳа ривожи йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан атрофлича таништирилди. Тинчлик, осойишталик, фаровон ҳаёт сингари неъматларнинг бебаҳо аҳамияти хусусидаги фикр-мулоҳазалар баён қилинди. Диёримиз Қуролли Кучларининг шакл¬ланиш тарихи, унинг бугунги салоҳияти ҳақидаги видеолавҳалар ҳамда бадиий-мусиқий дастур ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.

* * *

Вилоятимизда волейбол бўйича Олий лига эркаклар жамоалари ўртасидаги XXVI Ўзбекистон чемпионатининг I тур баҳслари бўлиб ўтди.

Спортнинг мазкур турини кенг оммалаштириш, ёшлар орасида волейболга қизиқишни янада кучайтириш мақсадида ташкил қилинган баҳс¬ларда "Ориент" (Тошкент), "Суғдиё¬на" (Навоий), "ОТМК" (Олмалиқ), "Ёшлик" (Фарғона) ҳамда "Ўзбектелеком" (Самарқанд) жамоалари ўзаро куч синашди.

Якунда пойтахт жамоаси 11 очко жамғариб, турнир жадвалида пеш¬қадамликни қўлга олди. "ОТМК" ва "Ўзбектелеком" волейболчилари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

* * *

Фарғона вилоятидаги Чимён сиҳатгоҳида "Ҳаракатлар стратегияси: ислоҳотлар жараёни ва оммавий ахборот воситалари" мавзусидаги VII анъанавий ўқув-медиалагери ташкил қилинди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Навоий, Самар¬қанд, Фарғона ва Андижон вилоятларидан 100 дан зиёд босма оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинган маърузаларда ОАВ фаолиятини самарали йўлга қўйиш, уларнинг сифат ва савиясини ошириш билан боғлиқ масалаларга алоҳида диққат қаратилди.

Шунингдек, анжуманда чет элда фаолият олиб бораётган ўзбек журналистларининг юртимиз оммавий ахборот воситалари хусусидаги фикр¬лари онлайн кўринишида тингловчиларга етказилди.

* * *

Ёш оналар ва қизларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий жараёнлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, уларнинг ижтимоий ¬фаоллигини ошириш мақсадида Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан воҳамизнинг барча туман ва шаҳарларида "Қўлни қўлга беринг, қизларжон!" шиори остидаги тарғибот тадбирлари ўтказилди. Акция доирасидаги тадбирларда вилоятда истиқомат қилаётган 4520 нафар ёш уй бекалари ва қизлар иштирок этди.

Уларга "Ҳуқуқий маслаҳатхона", "Аёллар маслаҳатхонаси", "Тиббиёт хонаси", "Оила мактаби", "Омадга — нафосат билан", "Кўзгу қаршисида" каби лойиҳалар доирасида маҳорат сабоқлари берилди.

Ўз мухбирларимиз

:: орқага № 2, 06.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.