Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"Армия ва ёшлар" фестивали

Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар

Вилоят ҳокимлиги ва Бухоро гарнизони ҳамкорлигида "Миллий армиямиз — ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир" шиори остида "Армия ва ёшлар" фестивали ўтказилди.

Тадбир Президентимизнинг 2017 йил 7 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллигини ва ¬Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Фармойиши ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилди. Унда ҳарбий хизматчилар, олий ўқув юрт¬лари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари қатнашди.

Фестиваль қадимий Арк қалъасидан Бухоро маданий марказидаги "Кўҳна ва боқий Бухоро" монументигача бўлган масофани қамраб олган югуриш марафони билан бошланди.

Навқирон авлод вакиллари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва йигит-қизларнинг жисмоний чиниқишига хизмат қиладиган мазкур тадбирда икки мингдан зиёд ўқувчи ҳамда талабалар, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Марафоннинг ғолиб ва сов¬риндорлари тақдирланди.

Шунингдек, Бухоро маданий марказида ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар, ҳарбий хизматчиларнинг озиқ-овқат ва кийим-кечак таъминотига доир маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

— Кўргазма бугунги кунда модернизация қилинган Қуролли Кучларимиз салоҳиятини акс эттирувчи техникалар, қурол ва аслаҳалар ҳамда бошқа жиҳозлар билан танишиш орқали улар ҳақидаги тасаввурларимизни бойитишга ёрдам берди, — дейди Бухоро муҳандислик-технология институти қошидаги академик лицейнинг олий ¬ҳарбий ўқув юртларига номзодлар тайёрлаш махсус гуруҳи ўқувчиси Рамазон Сатторов. — Биз бу ерда ўзимизни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдик.

Фестивалнинг вилоят мусиқали драма театрида ўт¬казилган ёпилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Таъкидландики, юртимизда тарихан қисқа даврда давлатимиз мустақиллигини, унинг ҳудудий яхлитлигини, сар¬ҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиямиз шаклланди ва тобора такомиллашиб бормоқда.

Мамлакатимиз Қуролли Кучларига хизмат қиладиган муносиб ёшларни тарбиялаш доимий диққат-эътиборда турибди. Шу ўринда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан "Темурбеклар мактаби", академик лицейларда олий ҳарбий ўқув юртларига номзодларни тайёрловчи махсус гуруҳлар ташкил этилганини ҳам тилга олиш мумкин.

Шунингдек, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича қатор лойи¬ҳаларни ўз ичига қамраб олган мазкур фестиваль ҳам муҳим ўрин тутиши эътироф этилди.

Тадбир ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган бадиий ва кўргазмали чиқишлар, армия ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна кўринишларидан иборат гала-концерт билан якунланди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 2, 06.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.