Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Янги 2018 йилда бизни нималар кутмоқда?

Шарқ халқлари само сарвари Қуёшни танҳолик белгиси — илоҳ, икки рақамини жуфтлик — севги-муҳаббат, тўртни ўт-олов, ер, сув ва ҳавони ифодаловчи, етти ва ўн иккини эса муқаддас сонлар сифатида қабул қилганлар. Шунинг учун ҳам 12, 40 рақамларида нарса ва ¬ҳодисаларда илоҳий хосият — сирли жумбоқ бор деб ўйлаганлар. Боланинг ёши 12 га тўлганда мучал тўйи ўтказганлар. Шарқда ҳар бир йил 12 циклдан бирида тасвирланган ҳайвон мучали билан белгиланган. Остонада турган янги 2018 йил — Шарқ мучали бўйича Ит йили ҳисобланади. Ит — садоқат, ақл ва қаттиққўллик рамзидир.

2018 йилда авваламбор омад Ит мучалидагиларга кулиб боқади ва бундан албатта фойдаланиб қолиш керак. Сичқон, Қуён ва Илон мучалининг соҳиблари бу йили кўп меҳнат қилиб, тер тўкишларига тўғри келади. Аждарҳо (балиқ) ҳамда Маймун мучалидагилар учун эса йил бир маромида келади, Йўлбарс ва Тўнғиз мучалидагилар катта ўзгаришларга дуч келадилар. 2018 йилда Қўй ва От мучалининг соҳиблари тинч ва хотиржам ҳаёт кечирадилар. Товуқ мучалидагиларнинг тақдири эса аксинча, ўзгаришларга жуда бой бўлади.

Сигир мучалидагилар учун 2018 йил ҳаттоки озгина зерикарли туюлиши ҳам мумкин. Бироқ бу башорат жўшқин ҳаёт тарзини олиб борувчилар учун эмас.

Йўлбарс мучалидагилар, 2018 йилда режаларингиз шунчалик кўпки, уларнинг барини кетма-кет амалга оширишга шошиб қоласиз. Бир сўз билан айтганда, ўзингизни кўрсатинг — омад сиз томонда.

Ит йили Қуён мучалидагилардан ҳеч нарса кутмайди. Бироқ Қуён йилининг соҳиблари уларни ютуқлари, фикрлашлари ҳамда иродалари туфайли қадрлашларини ва ҳурмат қилишларини жуда хоҳлайдилар. Шунинг учун ҳам йил бўйи ғолиблардан бўлишга ҳаракат қиладилар. Ҳалоллик билан бунга ҳаракат қилганлар ниятларига албатта етадилар.

Аждарҳо (балиқ) мучали соҳибларидан таралаётган эзгулик нури атрофдаги¬ларни ҳам баҳраманд этади. Шунинг учун сиздан маслаҳат сўрайдилар, насиҳатларингизга қулоқ тутадилар. Шундай экан, гап-сўзларингизга янаям эътиборлироқ бўлинг. 2018 йил сизнинг янги дўстлар орт¬тириб, гина-кудуратда юрганлар билан ярашиб кетишингиз учун қулай даврдир.

Ит йили Илон мучалидагиларни унча хушламайди, шунинг учун бу йил сиз учун озгина қийин кечиши мумкин. Қийинчиликларни осонгина енгиб чиқишингиз учун ўз устингизда кўпроқ ишлашингиз, янги қирраларингизни очишингиз, донишмандлигингизни ишга солиб, сабр қилишни ҳам ўрганишингиз керак.

От мучалидагиларни тинч ва осойишта йил кутмоқда. Ягона муаммо — бу саломатлик билан боғлиқдир. Агар соғлиғингизда озгина ўзгариш бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.

Қўй мучалидагилар учун 2018 йилда катта ўзгаришлар юз бермайди, бироқ ишлари жуда кўп бўлади. Кайфияти тез-тез ўзгариб туради, шунинг учун гапларини ўйлаб гапиришлари лозим. Бу йил улар учун муваффақиятли ўтади.

Маймунлар бир жойда ўтира олмайдилар. Доимо нимадир бўлишини хоҳлайдилар. Бироқ ҳаёт ҳамма нарсани жой-жойи¬га қўйиб қўяди. Бу мучал соҳиблари 2018 йилда "Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш" шио¬ри остида яшаб ўтадилар. Менинг ёшим катта, ўқиш ёшидан чиқдим, деб ўтирманг. Ҳеч бўлмаганда, ҳужжатли фильмларни томоша қилиб, билимларингизни оширинг.

2018 йил Товуқ мучалидагилар учун, айниқса, қизиқарли ўтади. Уларнинг ҳаётларидаги ягона ёки тақдирларини буткул ўзгартириб юбориши эҳтимоли бўл¬ган воқеа содир бўлиши мумкин. Бунинг нақадар муҳимлигини Товуқ мучалининг соҳиблари кўп йиллардан кейингина тушунишлари мумкин.

Тўнғиз мучалидагилар учун 2018 йил турли хил юмушлар билан тўла. Сиздан доимо ёрдам кутадилар, ҳеч бўлмаганда, маслаҳат беришингизни сўрайдилар. Ўзингизни чарчатиб қўймаслик учун дам олишни унутманг.

Шаҳло БАҚОЕВА тайёрлади

:: орқага № 1, 01.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.