Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Қўш шодиёна

Ғиждувонлик Ҳулкар Шарипова 5 нафар фарзандига ҳам ота, ҳам она бўлиб, камтарингина ҳаёт кечирарди. Кичкинагина ҳовлида 11 нафар киши истиқомат қиларди. Шунинг учун ҳам кечалари "Қачон бизнинг ўз уйимиз бўлар экан?" дея Яратганга ёлворарди. Қўлида ҳеч бир ҳунари йўқ аёлга оила карвонини юргизиш осон эмаскан.

Ҳулкарни ҳаёт синовлари кўп бора чиғириғидан ўтказди. Бир фарзанди ногирон туғилгани етмаганидек, ногаҳоний ўлим турмуш ўртоғини оиласи бағридан юлиб кетди. Бу синовлар ¬Ҳулкарга қаттиқ зарба бўлгани аниқ. Аммо фарзандларининг бахтини ўйлаб, ўзини қўлга олди. Меҳр тошқини ¬дарёдан кучли, деганларидек, ҳаётга бўлган чексиз муҳаббати уни турмуш чорраҳаларида қўллади.

— 2017 йил ҳаётимда энг яхши йил сифатида эсда қоладиган бўлди, — дейди Ҳулкар Шарипова биз билан суҳбатда. — Мен учун яхши кунлар бор экан-ку!

Туман ҳокимлигидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногирон фарзанди бор оилаларни қўл¬лаб-қувватлаш мақсадида янги қурилаётган уйлардан биридаги уч хонага эга бўласиз, уйнинг бош¬ланғич бадали эса сизларга Президентимиз сов¬ғаси сифатида тўлаб берилади, де¬йишди.

Янги йил арафасида вилоят ҳокими янги уйнинг калитини топширганида, қувонганимдан йиғлаб юбордим. Орзуим ушалиб, болаларим билан "Позагари" МФЙ ҳудудида намунали лойиҳа асосида қурилган уйга кўчиб ўтдик. Узоқ муддатли имтиёзли кредит берилгани, бу ерда яратилган қулайликлар бизни беҳад қувонтирмоқда. Айниқса, янги уй учун Президентимиз совғаси — музлаткич, телевизор, мебелларни беришганида, болаларимнинг хурсандлигини кўр¬сангиз эди. Бу ғамхўрликдан, бу рағбатдан бошим ос¬монга етди. Қолаверса, ногирон ўғлимнинг даволаниши учун Тошкент давлат ¬педиатрия институти клиникасига ¬йўл¬ланма беришгани ҳам яна бир ғамхўрлик бўлди. Бундай эътибор учун Президентимиздан миннатдормиз.

Янги уйга янги орзулар билан қадам қўярканман, шу миллатнинг, шу элатнинг фарзанди эканлигимдан фахр¬ландим, унинг ҳар бир қаричида нафақат тароват, балки бир-бирига тинчлик тилаб тонгни қаршилайдиган, инсонпарвар, меҳр-мурувват, яхшилик каби туйғуларни муқаддас деб биладиган мўъжазгина Ватаннинг тафтини туйдим!

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 1, 01.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.