Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Улар Янги йил байрамини янги уйларда нишонлайдилар

Бухоро шаҳрида ҳар бири 16 квартирали иккита ва 32 квартирали битта кўпқаватли "Ёшлар уйи" фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бу ерда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, уларнинг оила аъзолари, ота-оналари иштирокида байрамона маросим бўлиб ўтди. Унда ёш оилаларга хонадон калитлари тантанали равишда топширилди.

Маросимда вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Мамлакатимизда жамиятнинг бугуни ва келажаги бўл¬ган навқирон авлоднинг билим олиши, ҳаётда муносиб ўрин топиши, фаровон яшаши учун ғамхўрлик давлат ¬сиёсати даражасига кўтарилган. Бу — Республикамиз Президенти ¬Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам алоҳида таъкидланди.

Уй-жой билан таъминлаш ёш оилаларни ижтимоий қўл¬лаб-қувватлашнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрда қабул қилинган "Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси бўйича давомий фаолият йўлга қўйилган.

Маросимда вилоят ижтимоий ҳаётида, ўқиш ва спортда катта муваффақиятга эришган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қуйи тузилмалари фаолиятида ташаббускорлиги билан намуна кўрсатаётган ёшларнинг 64 нафарига оилавий шароитлари ҳисобга олинган ҳолда, икки ва уч хонали квартираларнинг калитлари топширилди. Улар орасида 2016 йилда Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинлари паралимпия мусобақасида дзюдо бўйича олтин медални қўлга киритган Шерзод Намозов ҳам бор.

— Албатта, жуда хурсандман, — дейди Шерзод. — Шу пайтгача оилам билан ижарада яшаб келардим. Бугун барча шароитларга эга икки хонали уйим бор. Янги йилни янги уйда нишонлайдиган бўлдим.Турар жойим спорт машғулотлари ўтадиган мажмуага боришим учун қулай. Ҳозирда 2018 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўряпман.

Шу куни Когон шаҳрида ҳам кўпқаватли 32 квартирали "Ёшлар уйи" фойдаланишга топширилди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 1, 01.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.