Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Профилактика инспекторларига — хизмат уйлари ва автомашиналар

Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар

24 декабрь — вилоят ИИБ ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика ходимларининг 251 нафари учун унутилмас санага айланди.

Бухоро шаҳридаги "Ҳумо" теннис мажмуасида уларнинг қасамёд қилиши ва хизмат уйлари ҳамда имтиёзли равишда бериладиган шахсий автомашиналар калитларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда республика вазирлик ва идоралари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари, профилактика инспекторларининг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этди.

Маросимда вилоят ҳокими Ў.Барноев ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал майор П.Бобожонов сўзга чиқди.

Мамлакатимиз Президенти ¬Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ички ишлар тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳа ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб бораётир. Ички ишлар ходимларининг самарали фаолият олиб боришлари учун уларга қулай шарт-шароитлар яратилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 апрелдаги "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлди.

Тантанали маросимда ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторлари ўзлари фаолият кўрсатаётган ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни ҳамда фу¬қаролар ҳуқуқий манфаатларини таъминлашда фидойилик кўрсатишга тантанали қасамёд қилдилар. Шундан сўнг уларга хизмат уйлари ва имтиёзли кредитлар асосида берилган шахсий автомашиналарнинг калитлари топширилди.

— Шу пайтгача доимий яшаш жойимдан қарийб 30 километр йўл босиб, фаолият юритаётган масканимга қатнар эдим, — дейди Пешкў туманидаги Алишер Навоий номли ва "Ўзбек" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудига хизмат кўрсатувчи ички ишлар идоралари 267-таянч пункти профилактика инспектори капитан Жаҳонгир Муҳидов. — Энди оилам билан уч хонали хизмат уйида, бевосита маҳалла ҳудудида яшайдиган бўлдим. Бу — аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар самарадорлигини янада оширишда ўзига хос қулайлик яратади. Қолаверса, бошланғич бадалини тўлаган ҳолда ўн йил муддатга имтиёзли кредит асосида "Матиз" русумли енгил автомашинага эга бўлдим. Бу воқеа жойига ўз вақтида етиб бориш, вазиятни ўрганишда ҳам қўл келади.

Таъкидлаш керак, жорий йил октябрь ойида ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг 120 нафарига хизмат уйлари ва имтиёзли кредит асосида шахсий автомашиналар калитлари берилган эди. Шу тариқа, ҳозирда 371 нафар профилактика инспекторига ана шундай имконият яратилди.

Ички ишлар органлари таянч пункт¬лари профилактика инспекторларининг соҳавий хизматлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда жамоатчилик билан ҳудудларда тинчлик-осойишталикни, фуқароларнинг қонуний манфаатлари таъминлаш борасида ҳамжиҳатлик¬даги ҳаракати самарасида 2017 йилнинг 11 ойида вилоятда жиноятлар сони 2016 йилнинг ушбу даврига нисбатан 143 тага камайди. Яратилган қулайликлар ана шу ва бошқа кўнгилсиз ҳолатлар сонини янада камайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 1, 01.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.