Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"Президент арчаси" шодиёнаси

Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат

Болажонларнинг шодлиги, шўх кулгисидан-да азизроқ неъмат бўлмаса керак. Атоқли ижодкорлардан бири ҳам "Болаларга беринг дунёни!" дея бежиз таъкидламаган. Янги йил айёми арафасида ¬бутун мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда ўтказилган "Президент арчаси" шодиёналари давомида айни шу ҳақиқатга яна бир бор амин бўлдик.

Вилоят мусиқали драма театрида ўтказилган Янги йил тадбири файзу таровати, ўзига хослиги билан мурғак қалб эгаларининг ёдида қолди. Вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан уюштирилган мазкур тадбирда 32-Меҳрибонлик уйи, болалар уйи тарбияланувчилари, шунингдек, ота-онаси бўлмаган жажжи болакайлар, хизмат вазифасини бажа¬раётганда ҳалок бўлган ҳарбийлар фарзандлари, умуман, воҳамизнинг турли ҳудудларида яшовчи 250 нафардан зиёд ўғил-қиз иштирок этди.

Байрам тадбирини вилоят ҳокими Ў.Барноев очиб, йиғилганларни айём билан қутлади. У ўз сўзида Юртбошимиз раҳнамолигида навқирон авлод камоли, бахту саодати йўлида улкан эзгу ишлар амалга оширилаётганини, минг-минглаб болажонларга чексиз қувонч улашаётган "Президент арчаси" шодиёналари ҳам бунинг ёрқин далили эканлигини, зеро, диёримизда ҳеч ким эътибор ва ғамхўрликдан четда эмаслигини таъкидлади.

Шундан сўнг вилоят раҳбари ўғил-қизларга Президент совғаларини топширди.

Байрам тадбирига бадиий-мусиқий дас¬тур уланиб кетди. Воҳамиздаги мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари, Баркамол авлод ижодиёт марказлари, "Радуга" ижодий гуруҳи аъзолари шўх куй-қўшиқлари билан кечага ўзгача шукуҳ бағишлашди. Ўз навбатида, вилоят қўғирчоқ театри актёрлари талқинидаги "Золушка Янги йил базмида" эртак-пьесаси ҳам барчада катта таассурот қолдирди.

Вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ўтказилган шундай шодиёналарда яна 293 нафар ўғил-қизга 12 турдаги ўқув қу-роллари ва ширинликлардан иборат Президент совғалари топширилди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 1, 01.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.