Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Нуронийларга муносиб туҳфа

"Барчамизни тарбиялаб вояга етказган, ҳаёт йўлларида бизга таянч ва суянч бўлган табаррук кексаларимиз олдида биз доимо қарздормиз". 31 декабрь куни воҳамиз марказидаги истироҳат боғида вилоят ва Бухоро шаҳар "Нуронийлар маскани"нинг фойдаланишга топши¬рилгани Президентимиз Шавкат Мирзиёев қайд этган ана шу фарзандлик бурчини адо этиш йўлида яна бир қадам бўлди.

Сўзи ҳикмат, ҳаёти ибрат отахон ва онахонлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида ушбу объектнинг очилишига бағишланиб ўтказилган тантанали маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев мамлакатимизда кекса авлодга беқиёс ғамхўрликлар кўрсатиб, уларни ижтимоий ҳаётга, ёшларни тарбиялаш ишига янада кенгроқ жалб этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганини жонли мисоллар воситасида баён этди.

"Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси С.Ҳу¬сенов ва меҳнат фахрийси С.Азимовлар ғоят қисқа фурсатда 1 мил¬лиард 100 миллион сўм¬ликдан зиёд қурилиш-монтаж ишларини бажариб, объектни юқори сифат билан бунёд этган Бухоро туманидаги "47-КМК" масъулияти чекланган жа¬мияти бинокорларига миннатдорлик билдирдилар ҳамда қарияларни ана шу гўзал масканда мириқиб дам олишга, саломатликларини тиклашга, вилоят ижтимоий ҳаё¬тида янада фаол қатнашишга даъват этдилар.

Карнай-сурнайлар ¬са¬доси остида маскан олдидаги зангори тасма кесилиб, тадбир иштирокчилари ичкарига кирадилар. Мажмуадан ўрин олган "Нуроний" жам¬ғармаси вилоят ва шаҳар бўлимлари ходимлари, кексалар учун яратилган шарт-шароитлар, стол тенниси зали, тиббиёт хонаси, бой кутубхона ва бошқа қулайликлар табаррук отахон ва онахонларга манзур бўлди. Шу куни нуронийлар учун "Олмос" меҳмонхонасида байрам дастурхони ёзилди.

* * *

Жондор ва Шофиркон туманларида ҳам ана шундай масканлар фаолият бошлади.

Уларнинг байрамона ташкил этилган тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Мамлакатимиз Президентининг 2016 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жам¬ғар¬маси фаолиятини яна¬да ¬такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси доирасида замонавий ва миллий меъморчилик талаблари асосида бунёд этилган мазкур биноларда фахрийлар учун барча қулайликлар яратилган. Бой китоб фондига эга кутубхона, дам олиш, шахмат-шашка, спорт-соғ¬ломлаштириш, тиббиёт хоналари, чойхона ва сартарошхона улар хизматига шай.

Ўз мухбирларимиз

:: орқага № 1, 01.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.