Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

* Мактабгача таълим ислоҳотлари

Тарбиянинг тамал тоши

Бола дунёси — ажиб бир тилсим. Гўдак билан нозик муомалада бўлиш ўта мураккаб вазифа. Буни адо этишда кўпгина оилаларда ёши катта, тажрибали бувижонлар ёрдамчи бўлишади. Жажжигина боланинг ҳар бир қилиғи хонадон аҳли нигоҳида намоён. Ота-онасининг эъзоз ва эътиборида камол топаётган фарзанд жисмонан ҳамда маънан етук бўлиши, тенгдошларидан сезиларли даражада фарқ қилиши аллақачон ўз исботини топган. Соғлом оила муҳитидан ¬нафас олиб, кўп нарсани катталардан кўриб ўрганган бола тар¬бияли ва ахлоқли бўлиб улғаяди. Аммо ҳамма оилада ҳам шундай муҳит бўлмайди-да. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим муассасалари барча болалар учун ўзига хос тарбия маскани ҳисобланади. Қолаверса, боланинг боғчада тарбия¬ланиши онанинг ижтимоий меҳнат фаолияти билан шуғулланишига қулай шароит яратади. Шунингдек, боғча тарбияси боланинг кейинчалик мактаб таълимини олиши учун муҳим замин ҳозирлайди. Шу боис, жажжи ўғил-қизлар мактабгача таълим муассасаларига қанчалик кўп қамраб олинса, уларнинг ҳар томонлама ривожланишига шунчалик муҳим замин ҳозирланади.

— Мамлакатимизда мактабгача таълим муассасалари босқичма-босқич ҳам мазмунан, ҳам шаклан янгиланмоқда, — дейди биз билан суҳбатда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Фарҳод Латипов.— Президентимизнинг 2017 йил 30 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори асосида вилоятимизда ҳам мак¬табгача таълим бошқармаси ташкил этилди. Мазкур бошқарманинг 2017 йил 25 ноябрдаги 2-сонли буйруғи билан барча туман, шаҳар мактабгача таълим бўлимларининг низомлари тасдиқланди. Айни чоғда вилоятимиздаги 333 та мактабгача таълим муассасаларида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 39 минг 742 нафар бола тарбияланмоқда.

Муҳим жиҳати шундаки, соҳага доир қабул қилинган ҳужжатларга мувофиқ мактабгача таълим муассасаларининг мақсад ва вазифалари замон талабидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилди. Чунончи, мазкур муассасалар янги иш тартиби белгиланди, 198 нафар тарбиячи "Таълимда глобал ҳамкорлик" лойиҳаси доирасида 3 та ҳудудда 10 кун давомида ўқитилди. Улар қис¬қа муддатли гуруҳларда бо¬лаларни мактаб таълимига тайёрлайдилар. Шунингдек, болаларни муассасага қабул қилиш тартиби, чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қабул қи¬лишда бериладиган имтиёз, гуруҳлардаги болалар сонининг минимал ва максимал меъёрлари, муассасаларни молиялаштириш манбалари аниқлаштирилди, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассаса¬ларини ташкил этиш юза¬сидан чора-тадбирлар белгиланиб, вилоятда 7 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қў¬йилди. Уларга 481 нафар бола қамраб олинган. Тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланиши борасида янги механизмлар ҳам жорий этилганлиги эътиборга молик.

— Мактабгача таълим муассасаларига болаларни қа¬бул қилиш ёши 2 ёшдан 3 ёшга ўзгартирилиши баробарида болаларни бундай таълимга қамрови 1,5 баробарга ошади, — дейди Бухоро шаҳридаги 16-МТМ мудираси Ирода Рустамова. — Болаларни уч ёшдан боғчага бериш уларнинг умумий-ижтимоий муҳитга киришувчанлигини шакллантириб ¬боришга кўмаклашади. Чунки кичик ёшдаги болалар уйларида кўпинча ўзлари истаган ишларини, эркалик ва инжиқликларини қилишади. Боғчада эса белгиланган пайтда муайян тартиб-қоида¬ларга одатланиб, бошқалар билан бир¬га яшашга мослашади. Таълим муассасасидаги муҳитда болалар ақлий имкониятлари янада кен¬гаяди. Чунки тарбия¬чилар ¬кичкинтойлар билан махсус шуғулланади, ўйин тарзидаги машғулотлар уларнинг ақлий ривожланишига хизмат қилади.

Фарзандларимиз тарбиясида энг асосий бўғин ҳисобланган мактабгача таълим ¬тизими янада такомиллашаётгани болаларни мактаб таъ¬лимига тайёрлаш ишларининг самарадорлигини янада ошириб, ҳар томонлама соғ¬лом ва баркамол фарзандларни -ул¬ғайтириш мақсадларига хизмат қилади.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 1, 01.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.