Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Замондошларимиз билан суҳбат

Эл-юртга наф келтиришдан каттароқ бахт йўқ

Вилоятимиз меҳнат аҳли, хусусан, қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларида фаолият кўрсатаётган соҳа ходимлари Иброҳим Тўқлиевни яхши танишади. Бухоро туманидаги "Ўктам Иброҳим Тўқли" фермер хўжалигини бошқараётган омилкор, тажрибали мутахассис ўзининг самарали меҳнати билан эл фаровонлигини, юртимизнинг иқтисодий қудратини янада оширишга ҳисса қўшмоқда. Эътиборлиси, 2017 йил ҳам унинг фаолиятида салмоқли ютуқларга бой бўлди. Иброҳим ака билан айни шулар тўғрисида суҳбатлашдик.

— Барча соҳаларда бўлганидек, қишлоқ хўжалигида ҳам муваффақиятнинг биринчи калити касбга меҳр саналади. Бундай жараён фаолия¬тингизда қандай кечган? Даст¬лаб шу ҳақда тўхталсангиз.

— Дарҳақиқат, киши касб-ҳунар танлашда, авваламбор, ўз қалбига қулоқ тутиши керак. Қишлоқда улғайганим учунми ёки туғма қизиқиш бўлганми, ёшлигимдан айнан аграр соҳага меҳрим тушган. Навқирон чоғларимдаёқ она табиат, дала-қир, ундаги неъматлар мени ошуфта қилган. Шу боис Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг агрономия факультетига ўқишга кирдим. У ерни битиргач, ўн саккиз йил давомида тумандаги собиқ "Дўстлик" ширкат хўжалигида турли вазифаларда ишладим. Агроном, бош агроном ва ҳоказо... Мана, ўн бир йилдирки, фермер хўжалиги раҳбариман. Ўтган йилларга назар ташларканман, касбим ҳаётим мазмуни бўлиб қолганини, айнан шу касбнинг этагидан тутиб, хато қилмаганимни англайман. Айни пайтда хўжалигимизда 76 гектар ер майдонимиз, 4,5 гектарча боғ ва экинзоримиз, 40 бош қорамолдан иборат фермамиз, техника паркимиз бор. Шунинг баробарида асаларичиликни ҳам йўлга қўйганмиз. Шукрки, булар орқасидан топаётган даромадимиз ҳам ёмон эмас. Ўз навбатида, хўжалигимизда 30 нафар киши доимий иш билан таъминланган. Ҳар гал далаларимизни айланганимда шуларни ўйлаб, беихтиёр ғурурланаман. Чунки киши учун эл-юртга, жамиятга озми-кўпми наф келтиришдан каттароқ бахт бўлмаса керак.

— Якунланган йилда хўжалигингизда 35 гектарлик пахта майдонидан гектарига 43 цент¬нердан ҳосил олиниб, давлат шартномавий режасида бел¬гиланган 130 тонна ўрнига 150 тонна "оқ олтин" топширишга эришилди. Шунингдек, 93 тонна ғалла етказилиб, бу борадаги шартномавий режа 12 тонна ортиғи билан адо этилди. Мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштириш, чорва озуқаси тайёрлаш борасидаги ютуқларингиз ҳам ҳавас қилгудек. Қисқаси, муваффақиятларингиз сири нимада?

— Аввало, ҳаммаси — Яратганнинг инояти. Қолаверса, давлатимизнинг барча жабҳалар қатори қишлоқ хўжалиги равнақи йўлидаги одилона ва оқилона сиёсати, беқиёс ғамхўрлиги биз учун қўл-қанот бўлмоқда. Яқинда Юрт¬бошимиз томонидан 10 декабр¬нинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгилангани ҳам бежиз эмас. Бизнинг вазифамиз эса бундай юксак эътиборга муносиб жавоб бериш, яратилаётган имкониятлардан унумли фойданишдир. Бевосита фермер хўжалигимизга тўхталсам, даставвал¬ меҳнат жамоамизнинг аҳиллиги, уюшқоқлигини таъкидлашни истардим. Муваффақиятли якунланган ўтган хўжалик йилида "оқ олтин"дан топган умумий даромадимиз 339 миллион сўмни ташкил этди. Бунда гап хўжалик раҳбари ким эканлиги ёки ерга истиқболли "Бухоро-10" нави экилга¬нида эмас. Умумий ютуғимизда барчанинг ҳиссаси катта. Бу ўринда иш юритувчимиз Элёр Холиқов, механизаторларимиз Исмоил Ўринов, Шариф ¬Муҳиддинов, ¬Толиб Муродовлар, сувчиларимиз -Усмон Ҳасанов, Комил Ғойиповлар номларини тилга олишим мумкин.

Дарвоқе, жамоа аъзоларининг хизматларига миннатдорчилик тариқасида якунланган мавсумда хўжалигимиз ҳисобида қолган 95 тонна буғдойнинг ярмини ишчиларимизга тарқатдик.

— 2017 йилда ҳаётингиздаги энг муҳим воқеа қайси бўлди? Янги йилдаги тилакларингиз.

— 9 декабрда пойтахтимиз¬даги "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали йиғилишда иштирок этдим. Президентимизнинг "Қиш¬лоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юрт¬дошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирландим. Бу воқеа нафақат 2017 йилдаги, балки бутун ҳаётимдаги энг муҳим, унутилмас воқеалардан биридир. Мазкур тарихий анжуман давомида давлатимиз раҳбарининг соҳа вакилларига нисбатан билдирган юксак ишончи ва эътирофи бизга ҳамиша куч-қувват бағишлайди.

Тилагим — янги йилда ҳам дастурхонимиз тўкин бўлсин, бозорларимиздан барака аримасин. Тинч-омон яшайлик. Элимизга хизмат қилишдан чарчамайлик.

"Бухоронома" мухбири Рустам ИБРАГИМОВ суҳбатлашди

:: орқага № 1, 01.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.