Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Адолат қўрғонига посбон бўлайлик

2017 йил ҳаётимда унутилмас из қолдирди. Шахсан Давлатимиз раҳбарининг қўлидан "Шуҳрат" медалини олиш — мен учун катта шараф! Ўша дақиқаларда бутун ҳаётим, фаолиятим билан боғлиқ хотиралар шууримда қайта жонланди, шу касбни танлашимга сабабчи бўлган инсонлар, устозларим бир-бир кўз олдимда намоён бўлди. Яна бир карра ортга ва келажакка теран назар ташладим, халқимиз ва Президентимиз олдида зиммамга юкланган масъулиятни яна бир бор дилдан ҳис этдим.

Қайд этиш лозим, сўнгги бир йилда юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида улкан ўзгаришлар рўй берди. Судларнинг чинакам мустақиллиги, уларнинг адолатли фаолият юритишини таъминлаш мақсадида тизимни тубдан ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди бирлаштирилди. Судья¬ларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш ва муқобил танлов тизимини яратиш мақсадида Судьялар олий кенгаши таъсис этилди.

Айниқса, суднинг тарбиявий ролини кучайтириш, унинг фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, суд ҳукмларини қабул қилишда жамоатчилик фикрини инобатга олишга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилаётгани "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши лозим" деган инсонпарвар ғоянинг амалдаги ифодаси бўлди. Буни Президентимиз Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллик тантаналарида ҳам "Биргина жорий йилнинг ўтган даврида судлар томонидан 373 минг 256 та иш кўриб чиқилган бўлса, шундан 169 минг 289 таси ёки 45 фоизи сайёр суд муҳокамаларида кўрилди", дея эътироф этди. Бу мисоллар чиндан ҳам судларнинг фаолияти шаффофланиб, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари қисқа муддатларда тикланаётгани, фуқароларимизнинг судга бўлган ишончи ва ҳуқуқий онги ошиб бораётганига яққол далил бўла олади.

Ўтган қисқа вақт мобайнида, Бухоро вилояти миқёсида 7 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилгани, ишларнинг 32 фоизи сайёр суд мажлис¬ларида кўрилиб, 68 фоиз ишлар бўйича жиноятчилик профилактикасига қаратилган хусусий ажримлар чиқарилаётгани "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ" тамойилининг амалдаги исботидир. Жамиятимизда шу кеча-кундузда кечаётган ислоҳотлар, янгиланишлар инсон, унинг фаровон ҳаёти, эркинлиги учун хизмат қилади.

Президентимиз Фармонига асосан тақдирланганимни, нафақат менинг, балки мен раҳбарлик қилаётган жамоа фаолиятига берилган юксак баҳо деб ҳисоблайман. Билдирилган ишончга муносиб жавоб қайтаришга, ташаббускорлик, фидойилик кўрсатган ҳолда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали Бухоро вилоятида судни чинакам адолат қўрғонига айлантиришга бутун билим ва тажрибамни сарф этаман.

Икром МУСЛИМОВ, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси

:: орқага № 1, 01.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.