Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Пазандаларнинг маҳорат баҳси

Сергей ПОЛЕТАЕВ олган суратлар

Қадимий меъморий обидалар — Тоқи Заргарон ва Абдулазизхон мадрасалари оралиғидаги ҳудуд реконструкция қилингач, ўзига хос чирой касб этган бу майдон Бухоро шаҳри аҳолиси учун катта сайилгоҳга айланди. Вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, "Ҳунарманд" уюшмаси вилоят бошқармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан 30 декабрь куни бу майдонда лаззатли таомлар ва ширин¬ликлар тайёрлаш бўйича "Маҳоратли пазандалар" кўрик-танлови ва байрам ярмаркасининг ўтказилгани боиси ҳам шунда.

Янги йил шодиёналари арафасида аҳолини сифатли ва арзон нархдаги ширинликлар ҳамда қандолат ¬маҳсулотлари билан таъминлаб, байрам дастурхонла¬рини янада тўкин ва файзли қилиш, халқимизга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришда ташаббускорлик кўрсатаётган корхона, таш¬килот ва тадбиркорлик субъектлари фао¬лия¬тини рағбатлантириш мақ¬сади кўз¬ланган тадбирда ви¬лоятнинг барча шаҳар ва туманларидан икки юздан зиёд ошпаз ҳамда ширинпаз-қандолатчилар иштирок этди. Танловга пухта тайёргарлик кўрган Ғиждувон, Ромитан туманлари ва Когон шаҳри павильонлари, Бухоро шаҳридаги "Лаззат" ху¬сусий фирмаси, туризм ¬коллежи, "Анворул шамс", "Нонбатон инвест" МЧЖ, ¬"Лабиҳовуз", "Боғи жаннат файз" ресторани кўргазма ва савдо пештахталари харидорлар ҳамда хўрандалар билан гавжум бўлди.

Вилоят ҳокими Ўктам ¬Барноев ҳамроҳлигидаги раҳбарлар ва кўрик-танлов ҳа¬камлар ҳайъати аъзолари ҳар бир павильон ва пештахтага қўйилган маҳсулотларни синчковлик билан кўздан кечириб, харидорлар фикрларини тингладилар.

— Лаззатли таомлар ва ширинликларни тайёрлашда Фарғона водийси ошпазлари ва қандолатчиларига тенг келадигани топилмаса керак, деб ўйлаган эдим. Аммо бу кўрик-танлов ва ярмаркага қўйилган бухороча софи ошлар, тандир кабобларни, манқалда бутун ҳолида пиширилган қўйларни, хилма-хил салатлар ва бўр¬силдоқ нонларни, оғизда эрийдиган ҳолваларни, уч-тўрт ва ҳатто беш қаватли чиройли тортларни кўриб ва улардан татиб, фикрим ўзгарди, — дейди "Бухоро бўйлаб саё¬ҳат қил" дастури асосида замонавий туристик автобусда Қоракўл тумани аҳли билан сайрга чиққан андижонлик оддий аскар Исломжон Набижонов. — Шундай ширин таомлари ва қандолат маҳсулотлари билан элимизни хурсанд қилаётган бухоролик пазандаларнинг қўли сира дард кўрмасин!

Ярмаркада савдо-сотиқ давом этаётган пайтда ғоят гўзал дид билан безатилган арча олдидаги майдончада бухоролик эстрада хонан¬далари Эркин Исмоилов, ¬Нодир Ҳамидов ва Алишер ¬Бобожоновлар Янги йил байрамига бағишланган концерт дастурини намойиш этдилар. Талаба-ёшларнинг 300 нафардан зиёд Қорбобо ва Қорқизлардан иборат колоннаси майдонга кириб келганида, тадбир иштирокчилари ҳамда болакайларнинг шодон қийқириқлари ва олқишлари янгради.

"Маҳоратли пазандалар" кўрик-танлови ҳакамлар ҳайъати "Энг маҳоратли ошпаз" номинациясида "Вобкент юлдузи" умумий овқатланиш корхонаси ошпази Бобур Турдиевга, "Энг маҳоратли ширинлик тайёрловчи" номинациясида Бухоро шаҳридаги "Джанур и КО" оилавий корхонаси раҳбари Жамшед Ходжаевга ҳамда "Энг фаол иштирокчи" номинациясида жондорлик ҳолвапаз Ражаббой Жўраевларга 1-ўринни беришга қарор қилди. Ғолиблар диплом ва замонавий телевизорлар билан мукофотландилар.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 1, 01.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.