Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

2017 йил зарварақлари

Вилоят мусиқали драма театрида ўтказилган Янги йил шодиёнасида 270 нафар ўғил-қизларга—32-Меҳрибонлик уйи, вилоят болалар уйи тарбияланувчилари, ота-онаси бўлмаган чин етимлар, Ватан сарҳадларида хизмат вазифасини ўтаётганда ҳалок бўлган ҳарбийлар фарзандларига Президент совғалари топширилди. Шаҳар ва туманларда ўтказилган байрам тадбирларида яна 260 нафар шундай болаларга Юрт¬бошимиз совғалари берилди.

* * *

2017 йилнинг 12 январида Президентимизнинг "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазор¬асп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

* * *

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахс¬ларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ижроси доирасида вилоят, шаҳар ва туманларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ўз ишини бошлади.

* * *

Бухоро давлат университетининг туризм кафедраси негизида туризм факультети ташкил этилди.

* * *

Бухоро банк ва иқтисодиёт коллежи ўқувчиси, истеъдодли ёш гимнастикачи Азиза Идиева ¬Зулфия номидаги давлат мукофоти лауреати бўлди.

* * *

Туркманистон Республикаси Лебап вилоятининг Туркманобод шаҳридаги марказий кўчалардан бирига Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи берилиб, унинг шарафига ёдгорлик мажмуининг барпо этилгани муносабати билан ўтказилган тантанада вилоятимиз делегацияси ҳам иштирок этди. 7 март куни Бухоро ва Лебап вилоятлари ўртасида иқтисодий-ижтимоий ва маданий алоқаларни ривожлантириш бўйича битим имзоланди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев воҳамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик ло¬йиҳалар билан яқиндан танишиш мақсадида 10-11 март кунлари вилоятимизда бўлди. Юртбошимиз топшириғига асосан жами 3 триллион сўмдан ортиқ қийматдаги 4,5 мингта лойиҳани амалга ошириш режаси белгиланди.

* * *

Президентимиз Фармонига асосан Хотира ва қадрлаш куни арафасида вилоятимиздан 87 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига 2 миллион сўмдан пул маблағи, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил автомашиналарнинг истаган турдагисини -навбатсиз харид қилиш сертификати ва бошқа совғалар топширилди. 2000 нафардан зиёд фронт¬орти меҳнат фахрийлари ҳам моддий қўллаб-қувватланди.

* * *

Бухоро шаҳрида ўтказилган анъанавий Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг вилоят босқичида воҳамиз, шунингдек, Самар¬қанд, Хоразм ва Навоий вилоятларидаги 265 та йирик ишлаб чиқариш ва кичик бизнес субъекти иштирок этиб, улар 52 миллиард сўм ва 9 миллион АҚШ доллари қийматидаги шартномаларни туздилар.

* * *

Бухородаги "Дилкушо" теннис марказида бўлиб ўтган, соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларига тенг халқаро "Фьючерс" турнирида Ўзбекис¬тон, Беларус, Буюк Британия, Россия, Украина, Сербия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Эстония спортчилари ўзаро баҳслашдилар.

* * *

26-28 май кунлари Бухорода XVI анъанавий "Ипак ва зираворлар" халқаро фестивали бўлиб ўтди.

* * *

2017 йилнинг 15 май куни республика Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2018 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги 237-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу дастурга мувофиқ саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва бошқа соҳалар бўйича 7276 та лойиҳа амалга оширилиб, бу мақсадларда 5 триллион 31 миллиард 399 миллион сўм ва 183,8 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилиб, 42087 та янги иш ўрни яратилиши белгиланди.

* * *

2017 йил 19 майда Президентимизнинг "2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва ¬Бухоро вилояти туристик салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

* * *

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида жаҳон стандартларига жавоб берадиган универсал ангиография тизими яратилиб, юрак-қон томирларини стентлаш бўйича кардиожарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиё¬сати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонига биноан ушбу иттифоқ вилоят кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиб, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ва 11 аъзодан иборат ижроия қўмитаси сайланди.

* * *

3 миллиард 196 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 1800 квадрат метр савдо майдонига эга "Бухоро китоб олами" мажмуи фойдаланишга топширилди.

* * *

12 август куни Туркманистон Республикаси Лебап вилоятининг ишбилармонлардан иборат делегацияси Бухорода бўлиб, вилоят марказидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси, Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуи, "Кнауф гипс Бухоро" хорижий корхонаси, "Бухоро бриллиант силк" қўшма корхонаси фаолияти, ноёб меъморий обидалар билан танишди.

* * *

Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида бухоролик спортчи Шаҳрам Ғиёсов олтин медални қўлга киритди.

* * *

Бухорода ташкил этилган Мир Араб олий мадрасасида илк ўқув йили бошланди.

* * *

Малайзия пойтахти Куала-Лампурда бўлиб ўтган "MATTA FAIR-2017" халқ¬аро туристик ярмаркасида Бухоро сай¬ёҳлик салоҳиятининг тақдимоти ўтказилди.

* * *

20-21 сентябрь кунлари "Бухоро ҳунармандлари" фестивали бўлиб ўтди.

* * *

Вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоасига Президент совғаси—"Исузу" русумли автобус топширилди.

* * *

14 октябрь куни мазкур санъат даргоҳида вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирокида атоқли давлат арбоби ва адиб Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси ўтказилди. * * *

22 октябрда илк бора Бухоро шаҳри куни нишонланди.

* * *

Когон туманида маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш заводининг даст¬лабки корхонаси ишга туширилди.

* * *

В. Воҳидов номидаги республика кўкрак жарроҳлиги илмий-амалий маркази кардио¬хирурглари вилоят болалар кўпмармоқли тиббиёт маркази шифокорлари учун болалар туғма юрак нуқсонларини операция қилиш бўйича маҳорат сабоқларини ўтказиб, маҳаллий врачлар иштирокида жарроҳлик амалиётини амалга оширдилар.

* * *

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган "Бухоро бўйлаб саё¬ҳат қил" 2 кунлик саёҳат дастури асосида воҳамиз аҳолисининг турли қатламларига мансуб минг¬лаб кишилар Етти пир қадамжоларини зиёрат қилдилар, вилоят марказининг диққатга сазовор жойлари ва музейларини кўрдилар.

* * *

16 ноябрь—Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан вилоятимиз марказида "Ўзбекистон—бағрикенг диёр" деб номланган илмий-амалий анжуман ўтказилди. * * *

* * *

24-25 ноябрь кунлари Бухорода IX Халқ¬аро Ибн Сино ўқишлари бўлиб ўтди.

* * *

Лойиҳа қиймати 283,1 миллион АҚШ доллари бўлган Бухоро—Мискин янги темир йўли фойдаланишга топширилди.

* * *

Олот туманида "New Silk Road Oil — Gas" шаклидаги Ўзбекистон—Хитой қўшма корхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида "Денгизкўл" газ конденсати конининг Хўжасаёт участкасида газ қазиб чиқариш ишлари бошланди.

* * *

2017 йилда 302674 тонна пахта, 376214 тонна дон, 204078 тонна мева, 135274 тонна узум, 591681 тонна сабзавот ва бошқа деҳқончилик маҳсулотлари етиштирган вилоят фермерлари ҳамда дала меҳнаткашлари 10 декабрда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва Ҳосил байрамини кенг нишонладилар.

* * *

2017 йилда вилоятнинг қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 1341 та уй, шунингдек, Бухоро шаҳрида 6 та етти қаватли кўпквартирали турар-жой барпо этилди. Улардаги 584 та квартира кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларга ажратилди.

* * *

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун ҳар бири 18 квартирали иккита кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. * * *

Вилоятда 371 нафар профилактика инс¬пекторига хизмат уйлари ва имтиёзли кредит асосида "Матиз" енгил автомобили берилди. * * *

Вилоятда маҳаллий бюджет ҳисобидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилиб, барча шаҳар ва туманларда "Нуронийлар маскани" қурилди.

* * *

Вилоят меҳнаткашлари 2018 йил—Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилини ғоят кўтаринки руҳда, янги бунёдкорликларни амалга ошириш ва зафарларни қўлга киритишга бел боғлаган ҳолда зўр шодиёналик билан кутиб олдилар.

:: орқага № 1, 01.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.