Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Эътибордан бошимиз кўкка етди"

Янги йил арафасида вилоятимизда қарамоғида ногирони бўл¬ган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг 51 нафарига уй-жой калитлари тантанали суратда топширилди.

Ғиждувон туманидаги "Позагари" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қурилган, замонавий қулайликларга эга массивда бўлиб ўтган маросимда вилоят ва туман ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Республикамизда барча соҳаларда Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон ва унинг манфаатларини, фаровонлигини таъминлаш каби олижаноб мақсадларга қаратилган, деб таъкидланди маросимда. Бу аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида унинг турар-жой шароитини яхшилаш борасидаги бунёдкорлик ишларида ҳам намоён бўлаётир.

Жорий йилда вилоятнинг қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 1341 та уй, шунинг¬дек, Бухоро шаҳрида 6 та етти қаватли кўпквартирали турар-жойлар барпо этилди.

Улардан 584 квартира кам таъминотли оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар учун ажратилди.

Мамлакатимизда турли сабаблар ва тақдир тақозосига кўра жисмоний жиҳатдан кемтик бўлиб қолган кишиларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш доимий эътиборда. Бу борада Президентимизнинг жорий йил 1 декабрда қабул қилинган "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу ҳужжатда мазкур тоифага мансуб шахсларнинг манзилли ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, уларнинг уй-жой, маиший, ижтимоий-тиббий ва бошқа яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган моддий ёрдам кўрсатишни кенгайтириш борасида кўламли вазифалар белгиланган. Янги йил арафасида улар турар-жой шароитининг яхшиланиши Фармон ижроси доирасидаги хайрли иш бўлди.

Тантанали маросимда ғиждувонлик ногиронлиги бўлган 5 нафар шахс¬га янги қурилган квартиралар калитлари тантанали равишда топширилди. Турмуш ўртоғи каби иккинчи гуруҳ ногирони бўлган Дилноза Ҳамроева — улардан бири.

— Шу пайтгача қайнотамга тегишли уч оила яшайдиган ҳовлининг даҳлизли бир хонасида уч фарзандимиз билан бирга истиқомат қилардик, — дейди Дилноза. — Ўз уйимиз бўлишини орзу қилардик. Мана, бугун уч хонали уйимиз бор. Қувончимизнинг чеки йўқ. Имтиёзли асосда берилган уй тўловининг 10 миллион сўмлик бошланғич бадали Президент совғаси сифатида тўлаб берилди. Қувончимиз қўшалоқ бўлиб, мени туманимиздаги пахта тозалаш заводига касаначиликка қабул қилишди. Иш ҳа¬қимнинг бир қисми уй қурилишига сарфланган банк кредитини ўн беш йилда қоплаш учун йўналтирилиши мен учун жуда қулай.

Тадбирда, шунингдек, Шофиркон, Вобкент ва Пешкў туманлари қишлоқларида намунавий лойиҳалар асосида қурилган уйларнинг эгалари бўл¬ган шундай оила вакилларига ҳам уй калитлари топширилди.

Бухоро тумани Работак аҳоли пунк¬ти кейинги уч-тўрт йилда замонавий шаҳарча қиёфасини олди. Бу ерда яқинда бир неча икки ва тўрт сотихли уйлар ёнида икки қаватли 16 хонадан иборат турар-жой ҳам бунёд этилди. Шундай уйлардан бештасининг калити кам таъминотли ва ногиронлиги бўлган оилаларга топширилди.

— Неча йиллардан буён биринчи гуруҳ ногирони бўлган оилали қизим ҳамда ¬невараларим билан ижарада яшаб келаётгандик, — дейди янги уй соҳибаси Муҳаббат Рўзиева. — Очиғи, қўлимиз калталиги сабаб, қачонлардир ўз бошпанамиз бўлишини хаёлимизга ҳам келтира олмасдик. Шунинг учун ҳам бугун икки хонали уй берилгани биз учун унутилмас воқеа бўлди. Хоналар стол-стул, совуткич, телевизор, умуман, барча зарур нарсалар билан жиҳозланган. Бундай эътибордан бошимиз кўкка етди. Бизга кўрсатилган ғамхўр¬лик учун Юртбошимизга минг раҳмат, деймиз!

Янги қад ростлаган уйларга туташ кенг ҳов¬ли саҳнида ташкил этилган қу¬вонч¬ли шодиёнага Олот, Қоракўл, Когон, Жондор, Ромитан туманлари ва Бухоро шаҳридан ногиронлиги бўлган оилалар вакиллари ҳам ташриф буюрди. Уларга ҳам ўз яшаш ҳудудларида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қурилган арзон уйлар калитлари топширилди.

— Ўн тўрт ёшимда бахтсиз ҳодиса — авто¬ҳалокат¬га учраб, бир оёғимдан ¬аж¬рал¬ганман, — дейди ромитанлик Нодир Камолов. — Шу аҳволда бўлишимга қарамай, Тошкентда олий маълумот олиб, бугунги кунда туман давлат солиқ инспекциясида ишлаяпман. Оилам, фарзандим бор. ¬Лекин отамнинг бир неча оила яшайдиган ҳовлисида истиқомат қилиш мушкул эди. Шу ҳақдаги аризам ва уй-жой шароитимни инобатга олиб, Минглар аҳоли пунктида қурилган 2 сотихли, уч хонали уйлардан ¬бирини ажратишди. Имтиёзли шартлар асосида бундай қулайликка эга бўлганимдан хурсандман. Давлат томонидан кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам ҳам мен учун катта мадад бўляпти.

"Уйлар муборак бўл¬син!" деган қутловлардан бахтиёр инсонларнинг қувончлари бир олам. Улар бундай ҳиммату эътибор учун шундай инсонпарвар юртда яшаётганликларидан шукроналик билдиришди.

Дарвоқе, йил охиригача меҳнат¬ қилиш¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬ имконияти чекланган, ногирони бўлган яна 19 оила уйли бўлади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худойбергенов иштирок этди.

* * *

Президентимизнинг жорий йил 30 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Бухоро шаҳрида соҳа хизматчилари учун ҳар бири 18 квартирали иккита кўпқаватли уйнинг фойдаланишга топширилиши ҳам ҳарбий хизматчиларимизга юксак эътибор намунаси бўлди.

Шу муносабат билан бу ерда ҳарбий хизматчилар, вилоят ва шаҳар давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари, Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Р.Халилов, вилоят ҳокими Ў.Барноев, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раҳбари С.Ҳусенов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вилоят бўлинмаси аъзоси Ш.Сулаймонов сўзга чиқди.

Таъкидландики, мамлакатимиз Президенти — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони томонидан мустақиллигимиз, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, Ватан ҳудудий ¬яхлитлиги ҳамда дахлсизлигини таъминлаётган мил¬лий армиямиз тизимини такомиллаштириш, унинг салоҳиятини ошириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан, уй-жой шароитларини яхшилашга доимий эътибор қаратилмоқда.

Ҳарбийларга уйларнинг калитларини топшириш маросими ўзига хос байрамга айланди.

— Янги йил арафасида барча замонавий қулайликлар яратилган икки хо¬нали уйга эга бўлдим, — дейди майор Бекмурод Атаков. — Бу — оиламиз учун ажойиб совға бўлди. Имтиёзларини айт¬май¬сизми? Унинг қурилиш қиймати 25 фоизини давлат бошланғич бадал сифатида киритди. Хонадон қийматининг қолган қисми учун банк томонидан берилган ипотека кредитини 10 йил давомида тўлаб боришим эса оила бюджети учун фойдали.

Таъкидлаш жоиз, қад ростлаган икки бино ўртасида тегишли жиҳозларга эга ўйин майдончаси барпо этилгани ҳам болажонлар кўнглини шод этди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар

:: орқага № 103, 23.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.