Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

* Ҳафтанинг ҳар чоршанбаси — Ёнғинлар профилактикаси куни

Қиш-қировли кунлар ташвиши...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 23 майдаги "Ички ишлар органла¬рининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қаро¬рига биноан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари ҳокимликлари ҳузурида ёнғин хавфсизлиги бўйича махсус комиссиялар ташкил этилди. Улар зиммасига ёнғинга олиб келадиган сабаб ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш билан боғлиқ қатор вазифалар юкланди. Қарор ижросидан келиб чиқиб, ҳафтанинг ҳар чоршанбаси "Ёнғинлар профилактикаси куни" деб белгиланди. Шу муносабат билан жойларда, меҳнат жамоалари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда, хусусий уй-жой мулк¬дорлари ширкатларида кенг қамровли назорат ва тар¬ғибот ишлари кучайтирилди.

Статистик маълумотларга назар ташласак, жорий йилнинг 1 декабрь кунига қадар вилоятимизда жами қайд қилинган ён-ғинлар сони 770 тага етди. Улардан кўрилган моддий зарар эса 2 миллиард 541 миллион 89 минг сўмни ташкил қилди. Аянч-лиси, ёнғинларда 18 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб, улардан 5 нафари бахтсизлик қурбонига айланди. Ёнғинлар сони ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 17 тага камайган. Аммо очиқ оловдан фойдаланиш натижасида 304 та, электр ускуналари носозлигидан 219 та, иситиш печларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида 124 та, болаларни қаровсиз қолдириш натижасида 71 та ёнғин келиб чиққан. Жумладан, транспорт воситаларининг носозлиги оқибатида 27 та, ишлаб чиқариш субъектларидаги технологик жараёнда 11 та ҳолат қайд қилингани ташвишланарли ҳолдир.

Масалан, шу йил 6 август куни Бухоро шаҳар Аҳмад Яссавий кўчаси 17-уйда ҳунармандчилик билан шуғулланиб келган тадбиркор А.Жўраевга қарашли ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Офат умумий майдони 1200 метр квадратга кенгайиб, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи цехлардаги тайёр маҳсулотлар, том қисми, ёғоч материаллари ва ёнувчи чиқиндиларга ўтган. Қимматбаҳо дастгоҳлар ўт ичида қолган. Аслида, бахтсиз ҳодисага устахонадаги тандирдан учган учқуннинг ёғоч чиқиндилари устига тушиши сабаб бўлган. Ёнғинни жабрланувчининг ўзи ўчиришга ҳаракат қилгани натижа бермагач, ўт ўчириш хизматига кеч хабар бе¬рилгани талафотни баттар оширган.

Ўт балосидан жабр кўрганлардан яна бири Вобкент тумани "Работохун" МФЙ 10-уйда яшовчи Тўлқин Ёдгоровдир. У ўзига тегишли "ВАЗ-2106" русумли, давлат рақами 80 М 518 GA бўлган "Жигули" автомашинасини вақтида техник кўрикдан ўтказганида, бахтсиз ҳодисага йўлиқмас эди. Жорий йил 25 ноябрь куни ярим тунда улов двигателига уланган электр симларнинг қисқа туташувидан ёнғин келиб чиқиб, транспорт салони деярли ёниб битган.

Вилоятда юз бераётган ён¬ғинлар сабаблари чуқур таҳлил қилинган ҳолда офатлар олдини олишга қаратилган "йўл хариталари" тасдиқланган. Бундай ҳолларнинг аксарият аҳоли турар жойларида юз бераётганлиги сабабли ушбу жойларда ён-ғинлар олдини олиш ишлари асосий йўналиш деб белгиланди. Назорат ва тушунтириш ишларига жамоатчилик вакиллари ҳам жалб қилинди. Ҳамкорликда 60 мингга яқин хонадон, 70 мингдан ортиқ аҳолига ёнғин пайтида ҳаракатланиш тартиби ва офат олдини олиш бўйича йўл-йўриқ берилди.

Бундан ташқари, ёнғинга қарши сув манбаларининг техник ҳолатини назорат қилиб бориш учун 223 та ҳовуз ва сув олгичлар кўрикдан ўтказилди. Давлат аҳамиятига эга алоҳида объект¬ларда эса ёнғин хавф¬сизлигини мустаҳкамлаш мақсадида 57 маротаба ёнғин-тактик ўқув маш¬ғулотлари ўтказилди.

Кези келганда, жойларда рўй бераётган ёнғинларни тезкор бартараф этиш, офат жойига кечикмасдан етиб боришда сунъий тўсиқ бўлаётган ноқонуний қурилмалар, йўлларнинг тўсиб қўйилганлиги билан боғлиқ баъзи эътирозларга ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. Ташвишли хабар нав¬батчилар томонидан қабул қилиниб, ҳодиса жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар экипажлари юборилади. Куннинг тиғиз пайтларида йўлларда транспорт воситаларининг кўплиги, айрим ҳолларда ҳайдовчилар томонидан ёнғин ўчириш ёки махсус хизмат автомашиналарининг ўтиб кетиши учун йўлни бўшатмаслик, маҳаллаларга, кўп қаватли уйлар ҳовлисига кириш йўлларида сунъий тўсиқлар ўрнатилиши, қурилиш молларининг жойлаштирилиши ёнғин ўчириш автомобилларининг воқеа жойига ўз вақтида етиб боришига тўсқинлик қилади. Натижада қимматли вақт йўқотилади. Тадбирлар давомида айнан шу турдаги 26 та сунъий тўсиқ олиб ташланди.

Айтмоқчимизки, юз бераётган ёнғинлар сабаблари ҳар биримиздан янада ҳушёр ва эҳтиёткор бўлишни талаб этади. Бу, албатта, қиш-қировли кунлар бошланиб, уйимиз, идора ёхуд корхонамизни иситишда оддий хавфсизлик тартиб-қоидаларига қатъий амал қилишимиз, табиий газ ҳамда электр тармоғидан оқилона ва тўғри фойдаланишимизга боғлиқ.

Ҳомиджон НУРИЛЛАЕВ, вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник

:: орқага № 103, 23.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.