Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Хўжасаёт участкасида табиий газ қазиб чиқариш бошланди

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти ва Хитой миллий нефть корпорацияси (CNPC) ўртасида 2006 йил июнь ойида тузилган битимни амалга ошириш борасида самарали натижаларга эришилмоқда.

Олот туманида "New Silk Road Oil & Gas" МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида "Денгизкўл" газ конденсати конининг (ГКК) Хўжасаёт участкасида табиий газ қазиб чиқариш ишлари бошланди. Шунингдек, ҳудудда "Хўжадавлат ва Шарқий Олот ГККларини ободонлаштириш" лойиҳаси доирасида кончиларнинг яшаши учун мўлжалланган вахта шаҳарчаси ҳам барпо этилди.

Шу муносабат билан бу ерда тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари Б.Сидиқов, Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе, ¬Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Н.Ҳамдамов ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Таъкидлаш керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 14 окт¬ябр¬да қабул қилинган қарорига мувофиқ юқоридаги лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши тасдиқланди ва барча тегишли имтиёзлар берилди.

Жорий йилнинг май ойида Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи давомида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг CNPC корпорацияси бош¬қаруви раиси Вал Илин билан учрашуви лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш учун туртки берди.

Хусусан, CNPC корпорацияси кафолати остида Хитой Банки билан қисқа муддатларда кредит битими имзоланди. Жорий йил 30 май куни объектда тамал тошини қўйиш маросими ўтказилиб, лойиҳани рўёбга чиқариш ишлари фаол босқичга ўтди.

Ўтган олти ой давомида 47 километр узунликдаги магистрал газ қувури, 15,7 километрли шлейф газ қувури ўтказилди, Хўжасаёт участкасини ободонлаштириш ишлари якунланди, 2 та янги қудуқ бурғиланди, аввал бурғиланган учта қудуқ мукаммал таъмирланди. Шунингдек, реал вақт тартибида табиий газ қазиб чиқаришни назорат қилиш учун замонавий автоматлаштирилган бошқариш пульти қурилди.

— Мамлакатимизда нефть-газ соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, — дейди "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари Б.Сидиқов. — 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республи¬касини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бў¬йича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам бу борада муҳим вазифалар белгиланган. Соҳани жадал ривожлантиришда хориж компаниялари билан ҳамкорликнинг аҳамияти катта. Таъкидлаш жоиз, хитойлик шериклар билан алоқаларимиз доираси кенгайиб бораётир. Илгари ҳамкорликдаги фаолиятимиз газ қувурлари барпо этиш ва табиий газни узатиш, етказиб бериш билан боғлиқ бўлса, эндиликда ерости табиий бойликларини қидириш, ўзлаштириш лойиҳаларини амалга оширмоқдамиз. Биз биргаликда Наманган вилоятида нефть конларини ўзлаштиришга ҳам киришамиз.

Маросимда хорижлик ҳамкорлар икки томонлама алоқалар борасидаги тажрибаларни эътироф этишди.

— Корпорациямиз Ўзбекистонда амалга ошираётган қўш¬ма лойиҳалар жуда юқори инвестицион жозибадорликка эга, — дейди CNPC корпорацияси вакили Ван Чжунцай. — Шу ўринда иккала мамлакат ман¬фаатларига хизмат қиладиган бунёдкорлик ишларига катта ҳисса қўшаётган ўзбекистонлик мутахассисларнинг профессионал маҳоратларини юқори баҳолайман. Улар ва мутахассисларимиз ҳамжиҳатликдаги астойдил меҳнати туфайли энг қисқа муддатларда белгиланган вазифаларни сифатли ҳал қилишга муяссар бўлдик. Биз ана шундай ўзаро манфаатли алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш ниятидамиз.

Мураккаб чўл шароитида ишчи-хизматчи ва мутахассисларнинг бунёдкорлик ишларини жадал олиб боришида уларга яшаши, дам олиши ва овқатланиши учун мақбул шароит яратилиши муҳим. Шу жиҳатдан бу ерда барча қулайликларга эга 72 кишига мўлжалланган вахта шаҳарчаси барпо этилгани ҳам аҳамиятлидир.

Қўшма корхонани янги, катта ишлар кутмоқда. Хўжадавлат ва Шарқий Олот конларини ободонлаштириш, 8 та ян¬ги қудуқни бурғилаш ва аввал бурғиланган учта қудуқни таъмирлаш, 43 километрли газ қувурини ўтказиш ишлари бошлаб юборилади.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши натижасида экспортга жўнатиш учун ҳар йили 1 миллиард кубметргача табиий газ қазиб чиқариш ва ички бозорда сотиш учун қарийб 6,5 минг тонна газ конденсатини ишлаб чиқариш таъминланади.

Умуман олганда, лойиҳа доирасида 378 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилади. Ло¬йиҳа харажатлари қопланиши мўлжалланган 16 йил даврида қўшма корхона томонидан мамлакатимиз бюджетига (солиқлар ва мажбурий тўловлар шаклида) қарийб 400 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўналтирилади. Яна бир муҳим жиҳати — объектда 150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Таъкидлаш жоиз, қўшма корхона жамоаси геологик-қидирув ишларини жадал олиб бориб, янги истиқболли углеводородли конларни ишга ту¬ширишга тайёрлаш лойиҳаларини амалга ошира боради. Бу табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири Тоҳир ИСТАТОВ олган сурат

:: орқага № 99, 08.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.