Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Маҳаллада соғлом маънавий муҳит қарор топсин

Маҳалла тушунчаси ҳамиша маънавият билан ёнма-ён турган. Негаки, маънавият, энг аввало, маҳаллада, оила ва маҳалладошлардан олинган тарбия таъсирида шаклланади.

Шу боис маънан баркамол авлодни тарбиялаш учун маҳалладаги маънавий муҳит соғлом бўлиши, ҳудудда бу борадаги ишлар тўғри йўлга қўйилиши талаб этилади.

Яқинда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги иқтисодиёт ва банк коллежи мажлислар залида ўтказилган "Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни кучайтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари" мавзусидаги ўқув-семинари маҳаллаларда маънавий-маърифий соҳадаги ишларни янада такомиллаштириш, бу борада фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этишга бағишланди.

Унда Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон, Қоровулбозор, Ромитан туманлари маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг ижро аппаратлари ходимлари, фуқаролар йиғинлари раислари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссиялар раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда сўзга чиққан Фуқароларнинг ўзини ўзи бош¬қариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бў¬йича вилоят кенгаши бош¬қаруви раиси А.Ғуломов давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла инс¬титутини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 28 июлдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлан¬тиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти, ¬маҳалла фаолларининг Маънавият ва маърифат марказининг жойлардаги тузилмалари билан ҳамкорли¬гини янада кучайтириш лозим-лигига алоҳида эътибор қаратди.

Таъкидланишича, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқа¬риш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бош¬қаруви ҳамда Маънавият ва маърифат маркази ўртасида ҳамкорлик Меморандуми асосида маҳаллалардаги маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссиялари Республика Маънавият ва маърифат марказининг бошланғич ташкилоти сифатида эътироф этилган.

Шунингдек, ўқув-семинарларида маърифат ва маънавият масалалари бў¬йича комиссиялар ишини самарали ташкил этиш, уларнинг фуқаролар йиғинларидаги бошқа жамоат¬чилик тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтилди. Унда маҳаллаларда "Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она" деган мақолнинг аҳамиятини кенг -тушунтириш, "Ўз болангни ўзинг асра!" деган даъватни амалий ҳаракатга айлан¬тириш, бу борада маҳал¬лалар фаолиятини му¬во¬фиқ¬лаш¬тириш бўйича кенгашлар ижро ап¬паратларининг ролини ошириш, фуқаролар йиғинлари кенгашлари иш謬ни самарали ташкил этиш каби масалаларга ¬алоҳида эътибор қаратилди.

— Президентимиз "Мафкура соҳасида бўшлиқ деган нарсанинг ўзи ҳеч қачон бўлмайди. Чунки инсоннинг қалби, мияси, онгу тафаккури ҳеч қачон ахборот олишдан, фикрлашдан, таъсирланишдан тўхтамайди. Демак, унга доимо маънавий озиқ керак," деган сўзлари биз, маҳалла фаоллари учун доимо дастуриламал бўлиши керак, — дейди Ромитан туманидаги Боғитуркон маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги маърифат ва маънавият масалалари бў¬йича комиссия раиси Роҳат Эргашева. — Семинарда комиссиямиз ишини ташкил этиш механизмлари бўйича қимматли тавсияларни олдик. Ушбу тавсиялардан келиб чиққан ҳолда маҳал¬ладаги тар¬ғибот тадбирларига кенг жамоатчиликни жалб этиш, уларни малакали мутахассислар, ёзувчилар, шоирлар, олимлар, санъаткорлар, ёш қаламкашлар, ибратли оила вакиллари, шунингдек, спорт мусобақалари чемпионлари иштирокида ўтказишни белгилаб олдик.

Ана шундай семинарлар Қоракўл ва Вобкент туманларида ҳам ўтказилди.

Акбар РУСТАМОВ

:: орқага № 99, 08.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.