Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар

Ижтимоий ҳаёт

Қонунчиликда адолат мезони

Маълумки, давлат жамиятни ўз қонун-қоидалари асосида идора қилади ва ушбу қонун-қоидалар жамият аъзоларининг ҳаётий фаолиятларида ўз аксини топади. Шуни таъкидлаш лозимки, миллатимиз қадимда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, адолат мезонлари асосида шаклланган ўзига хос ахлоқ нормаларига таянган ҳолда фаолият юритиб келган ва унинг кўплаб жиҳатлари айни пайт¬да ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Адолатни қарор топтириш, адолатсизликни қоралаш ва унга қарши курашиш адолатпарвар миллатимиз маънавий дунёсида ўз аксини топган бебаҳо қадриятлардан саналади. Миллий урф-одатларимизни ўзида бутун жозибаси билан намоён этган кекса отахон ва онахонларимизнинг панд-насиҳатларидан тортиб, токи буюк алломаларимизнинг ўчмас абадиятга айланган асарларигача — барчаси тўлиқ адолатпарварлик ва адолат устуворлиги билан суғорилган ва шунга бағишланган. Адолат тушунчасининг мазмун-моҳиятини ташкил этган қонун-қоидалар ўзининг инсонпарварлиги ва халқчиллиги билан ҳам ажралиб туради. Холбуки, миллатимизнинг орзу-истаги ҳам айнан мана шу адолат устуни атрофига жипслашган.

Айтиш лозимки, ҳар бир моддаси ва ҳар бир банди адолат принципларига йўғрилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида қабул қилинган ва қабул қилинаётган қонунларимиз халқимизда миллатимизга хос муҳим ахлоқ қоидалари, хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатларнинг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи-назардан қараганда, Қонунчилик палатасида ишлаб чиқилаётган қонунлар жамият ҳаётида ўз аксини топиши ва аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга қай даражада ўз таъсирини ўтказа олиши билан баҳоланади.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конс¬ти¬туцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида "Биз "Адолат — қонун устуворлигида" деган тамо¬йил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз", — деган эди.

Мана, ўтган бир йил давомида мамлакатимизда Президентимиз томонидан таъкидланган ушбу тамойилнинг қонунчилик ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ўрни ва ролини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар, профилактика инспекторларининг иш самарадорлиги учун масъулиятини кучайтириш, уларга муносиб хизмат ва турмуш шароитини яратиб бериш мақсадида уй-жой ва енгил машина билан таъминланиши шулар жумласидандир.

Адолатнинг қарор топишидаги яна бир муҳим ва катта қадам — бу Халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши билан узвий боғлиқ. Бу борада давлатимиз раҳбари "Бизнинг асосий мақсадимиз — Халқ қабулхоналарига қилинган ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайдиган тизим яратишдан иборат", — деган эди. Бугунги кунда Халқ қабулхоналари Конституциямизда белгилаб қўйилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг қарор топишида, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда, ушбу фаолиятни баҳолаш ва унга нисбатан ўз фикр-муносабатларини билдириш имконини ҳам бермоқда ҳамда уларнинг масъулиятини янада оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизми сифатида республикамиздаги шаҳар ва туманларда ҳақиқий аҳволни ўрганишди. Ўрганилган масалалар бўйича халқ депутатлари Кенгашлари сессиясида тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари муҳокама қилинди. Мазкур тартибнинг жорий этилиши соҳаларда мавжуд айрим муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш билан бирга, аҳолининг ўзи яшаб турган ҳудуддаги мавжуд муаммо¬ларни бартараф этишда фаоллик кўрсатишида ҳам муҳим аҳамият касб этди. Худди шундай, бугунги кунда қонун лойиҳаларининг муҳокамаларида кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, нафақат қонунларнинг халқчил ва пишиқ бўлишига, балки аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти юксалишига ҳамда адолат принципининг ҳар бир фуқаро фаолиятида намоён бўлишига олиб келади.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, нафақат миллий қонунчилигимиз, дуо¬гўй қарияларимизнинг ўгитлари ҳам адолат сарчашмалари билан суғорилган. Ушбу бебаҳо панду насиҳатларга амал қилган инсон ўз ҳаётида ҳеч қачон қоқилмайди ва ўз олдига қўйган хайрли, эзгу ниятларга албатта эришади.

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизми сифатида республикамиздаги шаҳар ва туманларда ҳақиқий аҳволни ўрганишди. Ўрганилган масалалар бўйича халқ депутатлари Кенгашлари сессиясида тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари муҳокама қилинди. Мазкур тартибнинг жорий этилиши соҳаларда мавжуд айрим муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш билан бирга, аҳолининг ўзи яшаб турган ҳудуддаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда фаоллик кўрсатишида ҳам муҳим аҳамият касб этди. Худди шундай, бугунги кунда қонун лойиҳаларининг муҳокамаларида кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, нафақат қонунларнинг халқчил ва пишиқ бўлишига, балки аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти юксалишига ҳамда адолат принципининг ҳар бир фуқаро фаолиятида намоён бўлишига олиб келади.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, нафақат миллий қонунчилигимиз, дуогўй қарияларимизнинг ўгитлари ҳам адолат сарчашмалари билан суғорилган. Ушбу бебаҳо панду насиҳатларга амал қилган инсон ўз ҳаётида ҳеч қачон қоқилмайди ва ўз олдига қўйган хайрли, эзгу ниятларга албатта эришади.

Фахриддин ХОЛБОЕВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

:: орқага № 99, 08.12.2017

Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив

  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.