Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ватан олдидаги шарафли бурч

Халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан бундан 25 йил муқаддам қабул қилинган Асосий Қонунимиз юртимиз аҳолисининг турли қатламлари, айниқса, ёшлар ҳаётида ҳам муҳим ўзгаришлар, улкан имкониятлар даврини бошлаб берди. Бугунги кунга келиб, Бош Қомусимиз мамлакатимиз истиқболини таъминлашда ва эришилаётган барча ютуқларда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги 1-академик лицейда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган ҳарбийлар ва ёшлар учрашувида ҳам айни шу мавзу ҳақида сўз борди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бири ҳамкорлигида ташкил этилган тад¬бирда қайд этилганидек, бугун Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида республикамизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, навқирон авлод камолоти йўлидаги ғамхўр¬ликлар Конституциямизда белгиланган ҳуқуқ ва кафолатларнинг амалдаги ифодасидир.

— Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — ёшларни мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлардан бохабар этишдир, — дейди Ўзбе¬кис¬тон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ўринбосари Шав¬кат Раҳмонов. — Қолаверса, Ватанимиз хавфсизлигини таъминлашда ўсиб келаётган авлоднинг дахл¬дорлик ҳиссини кучайтириш, Ватан ўғлонларини Қуролли -Кучларимиз шонли ва жанговар анъа¬наларининг давомчилари этиб тарбиялаш, ёшларга давлат чегарасининг ҳимояси шарафли бурч эканлигини тушун¬тириш, чақириққача тайёр¬гарлик ёшидаги ўсмирларни Ўз¬бекистон Республикаси че¬гара қўшинларида хизмат қи¬лишга тайёрлашдан иборат. Зеро, Конс¬титуциямизнинг 52-модда¬сида қайд этилганидек, Ўз¬бекистон Республикасини ҳи¬моя қилиш — Ўзбекистон ¬Республикаси ҳар бир фуқа¬росининг бурчидир.

— Бугунги тадбир менда катта таассурот қолдирди, — дейди лицейнинг 2-бос¬қич ўқувчиси Нодирбек ¬Муродуллаев. — Барча тенг¬дошларим қатори менинг ҳаётимда ҳам Асосий Қонунимиз муҳим аҳамиятга эга. Билим олиш, касб эгаллаш, ҳунар ўрганиш, спорт билан шуғулланиш, дам олиш ва даволаниш сингари кўплаб имкониятларга эгаман. Мустақил Ўзбекистон фарзанди сифатида орзуларимга етишиш йўлида барча эшиклар мен учун очиқ эканини биламан ва бундан ғурурланаман. Мақсадим — баркамол инсон бў¬либ етишиш, эл-юрт равнақи, халқимиз тинч¬лиги ва осойишталиги учун сидқидилдан хизмат қилиш.

Учрашув давомида хушовоз хонандалар ва вилоят Баркамол авлод болалар ижодиёти маркази бадиий ҳаваскорлари томонидан мусиқали чиқишлар намойиш этилди.

Фаоллиги билан барчага ўрнак бўлган ҳарбийлар ва ёшларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 99, 08.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.