Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Васийлик кенгаши йиғилиши

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими васийлик кен¬гашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими, мазкур кенгаш раиси ¬Ў.Барноев васийлик кенгашининг ўтган бир йил мобайнидаги фаолияти ҳақида ҳисобот маърузасини қилди.

— Республикамиз Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўл¬лаб-қувватлаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилгани туфайли вилоятда кекса ёшдаги фуқароларга давлат томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишни яхшилаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштирокини фаоллаштириш, катта авлоднинг жамиятдаги ролини юксалтириш бўйича бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилди, — деди маърузачи. — "Нуроний" жамғармасининг 2 та шаҳар ва 11 та туман бўлими тузилмалари қайта кў¬риб чиқилиб, уларнинг раҳбар ва ишчи органлари шакллантирилди. Вилоя¬тимизнинг Ромитан, Ғиж¬дувон, Вобкент ва Когон ¬туманларида барча қулай¬ликларга эга бўлган "Ну¬¬ронийлар масканлари" қурилиб, меҳнат фахрийларига тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Яқин кунларда Бухоро, Қоровулбозор, Шофиркон, Олот туманлари ва Когон шаҳрида ҳам шундай масканлар ишга туширилади. Ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетдан қарийб 3 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Хотира ва қадрлаш куни арафасида 87 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент табриги ҳамда 2 миллион сўмдан пул мукофоти, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни навбатсиз харид қилиш имтиёзини берувчи сертификат ҳамда 20 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар топширилди. Шунингдек, 2018 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари ҳам моддий қўллаб-қувватланди. 2400 нафардан зиёднуронийлар учун Самарқанд, Хива ва Тошкент шаҳарлари, вилоятимиздаги зиёратгоҳларга саёҳатлар ташкил этилди, 700 нафардан кўпроқ отахон ва онахонлар республика сиҳатгоҳларида соғломлаштирилди.

"Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи бўлинмалари, хотин-қизлар қўмиталари ва жамоатчилик вакиллари билан биргаликда "Менинг маҳалламда жиноят содир бўл¬маслиги керак" ҳаракатини кенг ёйиш, ёшлар, хусусан ¬вояга етмаганларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, ҳуқуқ¬бузарлик ва жиноятчиликнинг ¬олдини олишда меҳнат фахрий¬лари ролини кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширмоқда. Бироқ ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоатчилик томонидан бу борада кўрилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай вилоятда босқинчилик, товламачилик, фирибгарлик сингари жиноятлар камайгани йўқ.

Вилоятдаги 540 та фуқаролар йиғинлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари, жойлардаги нуронийлар жамоатчилик кенгашлари раҳбарлари, сўзи ҳикмат, ҳаёти ибрат отахон ва онахонларнинг ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирларида янада фаолроқ иштирок этишлари талаб қилинади.

Маъруза юзасидан музокарада "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси А.Ғуломов, "Нуроний" жамғармаси Олот тумани бўлими раиси С.Оққиев ва бошқалар сўзга чиқдилар. Йиғилишда фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш, оилалар ва маҳаллаларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик, хусусан, вояга етмаганлар ўртасида қонунбузилиш ҳоллари олдини олиш, ёшларнинг эрта турмуш қуриши ва оилавий ажралишлар сонини камайтириш борасида "Нуроний" жамғармаси бўлимлари ва фаоллари олдида турган вазифалар белгиланди. Шунингдек, мазкур жамғарма вилоят бўлими кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага № 99, 08.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.