Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Хушхабарга уланган байрам

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 3 декабрида — Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб, Бухоро шаҳридаги "Фатҳобод" ресторанида байрам тадбири ўтказилди. Унда воҳамизнинг барча шаҳар ва туманларидан вакиллар тўкин дастурхон атрофида тўпландилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти раҳбари Ботир Норбоев ва Ногиронлар жамияти вилоят бўлими раиси Мирсаид Неъматовлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, бундай шахсларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилаётганини таъкидладилар. Ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга, шунингдек, жамиятдаги фаол ҳаётий позицияларини шакллантиришга катта эътибор кўрсатилмоқда.

Халқаро ногиронлар куни арафасида мамлакатимиз бўйлаб хушхабар тарқалди: Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 1 декабрь куни "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди. Демак, ҳаётда ҳали айрим қийинчиликларга дуч келаётган имконияти чекланган кишиларнинг турмуши фаровонлашади, муаммолари бартараф этилади.

Тақдир тақозоси ёхуд турли хил бахт¬сиз ҳодисалар сабабли ногиронликка учраган, бироқ тушкунликка тушмай, ҳаётда ўз ўрнини топган дўстларнинг байрам дастурхони атрофидаги гурунглари қизигандан-қизиди.

Санъаткорлар гуруҳининг дилбар куй ва қўшиқлари даврага ўзгача завқ-шавқ бағишлади.

Миллий удумимизга мувофиқ дастурхонга ош тортилди. Давра сўнгида ногиронларга тадбир ҳомийси — "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" унитар корхонасининг совғалари улашилди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага № 98, 06.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.