Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Устувор вазифалар белгиланди

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 11 августдаги "Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланди.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Носиров кириш сўзи билан очди. Унда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 3 ав¬густ¬даги мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан бўлган учрашувида ҳамда 2017 йил 15 ноябрда ўтказилган мамлакатимизда ҳу¬қуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида билдирган фикрларидан келиб чиқиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ноширлар, матбаачилар, ахборот-кутубхона муассасалари ходимлари олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари С.Шукуров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Н.Акбаров, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги вакили Муҳиддин Омон сўзга чиқди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикасининг "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни 8-моддаси билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Шу билан бирга, қонуннинг 25-моддасида мазкур агентлик, Адлия вазирлиги ва бош¬қа манфаатдор ташкилотлар зиммасига ушбу ҳужжатни ижрочиларга етказишни ҳамда унинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш вазифалари юклатилди.

Тадбир давомида қонуннинг мақсад ва вазифалари, унинг айрим моддаларини қўллаш, ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг ахборотларни ёшга оид таснифлаш, экспертизадан ўтказиш, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар ваколатлари, шунингдек, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғ¬лиқни сақлаш муассаса¬ларининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасаларининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари, вазифаларига доир фикр-мулоҳазалар кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди.

Учрашув давомида соҳа мутахассислари ОАВ ва ноширликдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва уни янги сифат босқичига кўтаришнинг долзарб муаммолари, китобнинг ўрни ва китобхонлик маданиятини юксалтиришнинг муҳим масалалари, миллий ахборот медиа маконини равнақ топти¬ришда журналистларнинг роли ва масъулияти ҳақида ўз қарашлари билан ўртоқлашдилар.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 98, 06.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.