Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Тараққиёт ва фаровонлигимизнинг ҳуқуқий асоси

Жорий йилнинг 4 декабрь куни вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Конс¬титуцияси қабул қилинган куннинг 25 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туманлар ҳокимлари, мамлакат парламенти Сенати аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ишлаб чиқариш илғорлари, нуронийлар ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камолов очди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг тантанавор оҳанглари янгради.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев йиғилишда сана муносабати билан маъруза қилди.

— Мустақиллик йилларида халқимиз эришган барча ютуқ ва марралар, иқтисодиётимизнинг жадал суръатлар билан ўсиши, турмушимизнинг фаровонлашиб бораётгани Конституциямизнинг ҳаётбахш қудратини, унда мужассам бўлган қоида ва нормаларнинг нақадар чуқур ўйлангани, ҳар томонлама мустаҳкам асосга эга эканини яққол намоён этди, — деди вилоят ҳокими. — Бунёдкор халқимиз хоҳиш-иродаси ва орзу-умидлари ифодаси сифатида дунёга келган Бош Қомусимиз нафақат мустақил юртимиз, балки шу диёр¬да яшаётган, ўзини шу эл тақдирига дахлдор деб билган ҳар бир инсон ҳаёти ва келажагини кафолатловчи чинакам ҳуқуқий асосдир.

Айниқса, Президентимиз томонидан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилинган жорий йилда Асосий Қонунимизнинг ҳар бир юртдошимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти янада юксалди.

Юртбошимиз ташаббуси ва тавсиялари асосида мамлакатимизнинг барча вилоят, шаҳар ва туманларида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари фуқароларимизнинг Бош Қомусимизда белгилаб берилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилмоқда.

Конституциямиз шарофати, халқимизнинг мардонавор меҳнати туфайли эришилаётган улкан муваффақиятлар вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Жорий йилда вилоятда 24 та оилавий поликлиника ва 9 та қишлоқ врачлик пункти қайта таъмирланди ва реконструкция қилинди. Даволаш муассасалари 58 та махсус автотранспортга эга бўлди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида беморларни қабул қилиш бўлими замонавий лойиҳалар асосида қурилмоқда, даволаш корпуслари янгидан таъмирланмоқда.

Вилоятдошларимиз тинчлиги ва хотиржамлигини таъминлаш йўлида меҳнат қилаётган 371 нафар профилактика -инспекторига хизмат уйлари ва имтиёзли кредит асосида енгил автомашиналар берилди. Қишлоқ массивларида 1142 та намунали турар-жойлар бунёд этилди.

Қулай меҳмонхоналар, савдо расталари, кафе ва ресторанлар, амфитеатр ва бошқа кўнгил¬очар масканлардан иборат бўладиган "Боқий Бухоро" туристик маркази ло¬йиҳаси италиялик меъморлар томонидан ишлаб чиқилмоқда. Хуллас, ҳаётимизнинг қайси бир соҳасига назар солманг, юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик, халқимиз шижоатли меҳнати туфайли қувонч¬ли ўзгаришлар юз бераётганига гувоҳ бўласиз.

Вилоят ҳокими пировардида йиғилиш қатнашчиларини қутлуғ айём — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги ¬билан қутлаб, барчага бахт-саодат, жонажон юртимиз иқтисодий қудрати ва халқимиз фаровонлигини ошириш йўлидаги ишига зафарлар тилади.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят прокурори Баҳриддин Валиев Конституциямизнинг яратилиш тарихи, "Адолат — қонун устуворлигида" деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги вазифалар хусусида атрофлича тўхталди.

Бухоро муҳандислик-технология институти талабаси Гулсанам Санақулова эса ўз сўзида Ўзбекистон Конституциясида ёшларнинг ўқиши, касб эгаллаши, илмий, ижодий ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқлари кафолатланганини қайд этиб, мамлакатимизда нав¬қирон авлод камолотига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун Юртбошимиз ва ҳукуматимизга миннатдорлик билдирди.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида мамлакатимизни ҳар томонлама ¬ри¬вожлантириш, юртимиз тинчлиги ва осо¬йишталигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий соҳаларда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ вилоятдошларимиз, шунингдек, Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан вилоятимиз таълим-тарбия усталарининг вакиллари Ватанимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланган эди. Тантанали йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ва вилоят ҳокими Ўктам Барноев тадбир иштирокчиларининг гулдурос қарсаклари остида ана шу илғорларга мукофотларни топширдилар. Шунингдек, улар давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 10 октябрдаги Фармонига биноан таъсис қилинган "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишонини бир гуруҳ вилоятдошларимизга тақдим этдилар.

Байрам тадбири вилоятимиз ва республикамиз санъаткорларининг концерт дастури билан якунланди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 98, 06.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.