Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак"

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида мазкур шиор остида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати, прокуратура ва ички ишлар ходимлари, жумладан, тегишли ҳудудлар профилактика инспекторлари, вилоят ташкилот ва муассасалари раҳбарлари, солиқ, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мазкур анжуманда вилоятда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг сабаб ва оқибатлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига тўсқинлик қилиб келаётган муаммолар, бу борада жамоатчилик фаолиятини самарали ташкил этиш билан боғлиқ масалалар танқидий-таҳлилий йўсинда назардан ўтказилди. Мазкур масалаларнинг вилоят ҳамда унинг шаҳар ва туманлари кесимида ташкил этилган секторлар фаолияти мисолида муҳокама қилинганлиги анжуманнинг самарали ўтишини таъминлади.

Вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари Ў.Барноев ўз чиқишида¬ вилоятда қатор жиноят турлари бўйича нисбатан паст фоизлар кўзга ташлангани ҳолда, бос¬қинчилик, фирибгарлик жиноятлари, шунингдек, вояга етма¬ганлар ҳамда хотин-қизлар ўр¬тасида содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар фоизи юқорилигича қолаёт¬ганлигини аниқ далил ва ра¬қамлар мисолида қайд этди.

Жамоатчилик, жумладан, оила, мактаб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси, маҳалла, профилактика инс-пекторлари ўртасида тизимли муно¬сабатнинг йўқлиги жиноят ва ҳуқуқ¬бузарликларнинг кўпайишига олиб келаётганлигини, тунги назорат пунктлари фаолиятини ташкил этиш, маҳалла фуқаролар йиғинлари идораларини умумтаълим мактаблари биносига кўчириш, Оқсоқоллар кенгаши, Қайн¬оналар кенгаши, Яраштириш ва Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялар ишини ташкил қилишда йўл қўйилаётган суст¬кашликлар ҳам бунга омил бўлаётганлигини таъкидлади. Бу борада ҳамкорликда иш олиб борилмаётганлигини, ҳар ким ўзича, ўз билганича йўл тутаётганлигини, кўпчиликнинг номигагина тадбир ўтказиш билан банд бўлиб қолаётганлигини, жойларда содир этилган жиноятлар, уларнинг сабаб ва оқибатлари юзасидан аҳоли иштирокида муҳокамалар ташкил этишда фаоллик етишмаётганлигини кескин танқид қилди.

Вилоят прокурори Б.Валиев ўз сўзида аҳоли бандлиги масаласига алоҳида эътибор қаратиб, вояга етмаганларни, жумладан, уюшмаган ёшларни фан ва санъат тўгараклари, спорт секцияларига банд қилиш ёшлар ўртасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, муқим иш ўринлари яратиб бериш эса катталар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг барвақт олдини олишга замин яратишини таъкидлади.

Бунинг учун меҳнат жамоалари раҳбарияти, тадбиркорлар олдига муҳим вазифалар қўйилганлиги, вакант иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш, янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ тизим йўлга қўйилганлигини қайд этди.

Шунга қарамасдан, бу борадаги муаммолар охиригача ечим топмаяпти, — деди вилоят прокурори ўз сўзида, — бунга меҳнат жамоалари раҳбарияти ва тадбиркорларнинг иш ўринлари ҳақида тақдим этаётган ноаниқ маълумотлари, одамлар ўртасида учраётган дангасалик, боқимандалик ва қўнимсизлик каби иллатлар ҳам ўзига хос омил бўлмоқда. Фуқароларга улар жалб қилинаётган жамоат ишлари учун ҳақ тўлаш тизимининг жорий этилганлиги бу борадаги муаммоларга имкон қадар ечим топиш имконини бермоқда.

Вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Алиев кун тартибига қўйилган масаланинг ниҳоятда долзарблигини қайд этиб, бошқарма томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида, жумладан, ҳар бир ҳудуд кесимида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича йўл харитаси тузилганлигини, ҳозирда улар асосида тизимли фаолият йўлга қўйилганлигини қайд этди. Айниқса, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши бўйича юқори фоизлар қайд этилган ҳудудлар биринчи навбатда қамраб олинганлигини, бу борада тузилган ишчи гуруҳлар ўз олдига қўйилган вазифаларни сидқидил бажариши лозимлигини таъкидлади.

Бухоро шаҳрини "хавфсиз туризм шаҳри"га айлантириш, видеокузатув қурилмаларини ўрнатиш орқали оператив кузатув механизмини йўлга қўйиш имкониятлари хусусида тўхталди. Жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳам шундай тизимни ишга тушириш жараёни тез орада якунига етказилишини, бу эса йўлда нотўғри ҳаракатланиш билан боғлиқ вазиятларда юзага келаётган қоидабузарликлар ва ҳалокатларнинг олдини олишга хизмат қилишини қайд этди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Қ.Игамбергенов солиқ тизимида содир этилаётган, жумладан, айрим соҳа -ходимлари фаолиятида кузатилган ва фуқаролар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича бошқарма тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб, бу борада матбуот, телевидение ҳамда ижтимоий тармоқ имкониятларидан кенг фойдаланилаётганлигини маълум қилди. Аҳоли ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ишлари, маҳаллий телеканаллар орқали эфирга узатилаётган реклама роликлари бу борада яқин кўмакчи бўлаётганлигини таъкидлади.

Анжуманда вилоятда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилган ишлар Бухоро шаҳри, Ромитан ва Шофиркон туманлари мисолида аниқ далиллар асосида назардан ўтказилди. Бу борада ¬ўзини ўзи бошқариш органлари, профилактика инспекторлари, нуронийлар вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилган муҳокамалар, олиб борилган тезкор тадбирлар натижалари таҳлил қилинди.

Вилоят ҳокими Ў.Барноев анжуманни якунлар экан, бефарқлик ва бепарволик жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг асоси бўлиб хизмат қилаётганлигини, бу борада ўзини юрт тақдирига дахлдор деб билган ҳар бир юртдошимиз масъул эканлигини, вилоятда мавжуд юздан зиёд маҳаллада жиноят содир этилмаганлиги олиб бориладиган профилактика ишлари албатта самара беришини алоҳида таъкидлади.

Ўз мухбиримиз

:: орқага № 98, 06.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.