Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаоллик сари

Бугунги замон сиёсий партиялардан электорат билан ишлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ташаббуслар кўрсатишни, Сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, амалий ишларни кўпайтиришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам алоҳида таъкидланган, муаммоларнинг ечими юзасидан аниқ таклифлар билдирилган эди.

Хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида пенсионерлар, ногиронлар, кам таъминланган аҳоли қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш ғоялари илгари сурилган. Хўш, мазкур партия вилоят Кенгаши бу борада қандай ташаббуслар билан чиқяпти? Партия ташкилотлари ва Ногиронлар жамия¬ти ҳамкорликда қандай ишларни амалга оширяпти? ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Робия Казимова билан шу хусусда суҳбатлашдик.

— Партия дастурий мақсадларида имконияти чекланган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари муҳим ўрин тутади, — дейди суҳбатдошимиз. — Шунинг учун ногиронларнинг ижтимоий муҳофазасини янада кучайтириш, турмуш даражасини ошириш, уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, даволаш-профилактика хизматини кенгайтириш партия ташкилотлари ва депутатлар олдида турган асосий вазифалардан саналади. Айтиш жоизки, мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган кишиларга давлат ва жамият ғамхўрлиги уларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишига хизмат қилади. Масалан, йил бошидан буён бу борада кенг кўламли амалий ишлар қилинди. Вилоятдаги "Саховат" ва "Мурувват" интернат-уйларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, ёлғиз кексалар, нафақахўр ва ногиронларнинг уй-жой, маиший шароитлари яхшиланди. Ногиронлар техник реабилитация воситалари, протез ва ортопедия буюмлари билан таъминланди.

Шу билан бирга, ижтимоий мадад тизимида ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, унинг аниқ манзиллилиги, касалликларни профилактика қилиш ва даволашнинг замонавий самарали усулларини жорий этиш, катта ёшдаги шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларнинг ҳажми ва турларини кенгайтириш билан боғлиқ айрим масалалар ҳал этилмасдан қолмоқда. Шу боис имконияти чекланган шахслар ва ёлғиз кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришда, ижтимоий ҳи¬моя ҳамда тиббий ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда янги ёндашувлар жорий этилмоқда.

Яқинда халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан мазкур масала юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Маълумотларга кўра, шаҳарда 6850 нафар ногирон рўйхатга олинган. Уларнинг 616 нафари 1-гуруҳ, 5382 нафари 2-гуруҳ, 418 нафари 3-гуруҳ ногиронидир. 434 нафарини эса 16 ёшгача ногирон бо¬лалар ташкил этади. Имконияти ¬чекланган кишиларга яратилган ша¬роитлар билан яқиндан танишганимизда сўровларимиз шуни кўрсатмоқдаки, бу борада амалга оши¬радиган ишларимизни тизимли йўл¬га қўйишимиз лозим. Ҳар бир имконияти чекланган кам таъминланган фуқаронинг қалбига кириб бормоғимиз керак. Зеро, уларнинг муаммоси бизнинг ҳам муаммомиз.

Шу ўринда айтишимиз лозимки, туғма кўзи ожиз ногиронлар ҳам йилда бир маротаба эксперт назоратидан ўтиши белгилаб қўйилган, бироқ бу аҳолига ноқулайлик туғдиради. Туғма кўзи ожиз инсоннинг кўзи очилмаслиги фанда исботланган. Уларга доимий нафақа тайинлаш таклифи қўллаб-қувватланса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

ЎзХДПнинг "Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаоллик сари" лойиҳаси доирасида туманларда амалий ишлар олиб борилаётир. Бу жараёнда жисмоний имконияти чекланганлар манфаатини кўзлаган ҳолда уларнинг жамиятдаги иштирокини кучайтиришга ҳаракат қиляпмиз. Яқинда Когон тумани Работипоён қишлоғида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони С. Жўраева бир не¬ча йилдан буён уй-жойга муҳтожлиги, қарамоғида 2 нафар фарзанди борлиги, ҳеч қаерда ишламаслигини бил¬дириб бизга мурожаат қилди. Мазкур мурожаат юзасидан шу куннинг ўзидаёқ Когон туманидаги пахта тозалаш заводи билан меҳнат шартномаси тузилди. С. Жўрае¬ва касаначиликка жалб этилиб, тикув машинаси билан таъминланди. Туман ҳокимлиги томонидан аёлнинг яшаш шароити ўрганилиб, уй-жой билан таъминлашга қарор қилинди. Бу каби мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Суҳбатдош: Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 98, 06.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.