Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

* Қисқа сатрларда

Вилоят Баркамол авлод болалар марказида Бухоро санъат коллежи билан ҳамкорликда таниқли адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан "Халқимизнинг оташқалб фарзанди" мавзусида тадбир ўтказилди.

Марказнинг педагог ходимлари томонидан Шароф Рашидов шеърлари асосида тайёрланган адабий композиция, рақс тўгараги аъзолари, шунингдек, Санъат коллежи жамоаси ижросидаги Ватан ва истиқлолни тараннум этувчи қўшиқлар ҳамда дилбар рақслардан иборат бадиий дастур кеча иштирокчиларини хушнуд этди.

Тадбир якунида шаҳар ва туманлардаги Баркамол авлод болалар марказлари директор ҳамда услубшуносларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши ҳам бўлиб ўтди.

***

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида "Конституция — бахтимиз пойдевори" шиори остида ўтказилаётган республика кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.

Тадбирда унинг қуйи босқичида ғолибликни қўлга киритган 13 нафар ўқувчи иштирок этди. Танлов шартларига кўра, савол-жавоблар асосида иштирокчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақидаги билимлари, Асосий Қонун бобларига шарҳлари, айни пайтда, мулоқот жараёнидаги нотиқлик маҳорати баҳоланди.

Танловда Бухоро солиқ коллежи ўқувчиси Отабек Бахтиёров ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди.

***

Бухоро шаҳрида катталар ўртасида стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 150 га яқин спортчи иштирок этди.

Яккалик баҳсларда Зоҳид Кенжаев (Тошкент вилояти) ва Рима Гуфринова (Тошкент шаҳри)лар барча рақибларидан устун келди. Жуфтлик беллашувларида андижонлик Қутбилло Тешабоев ҳамда Элмурод Халиковлар, аралаш жуфтлик учрашувларида эса наманганлик Аброр Фатхуллаев ва Сўғдиёна Мадалиевалар ғолиб бўлишди.

Ўз мухбирларимиз

:: орқага № 97, 02.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.