Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Жиноятчиликнинг олдини олиш — долзарб вазифа

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида O'zLiDePнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда қатор мутасадди ташкилот ва идоралар ҳамкорлигида талабалар турар жо¬йида яшаётган ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилган тадбирда O'zLiDeP вилоят кенгаши, вилоят "Нуроний" жамғармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси вакиллари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатини Олий Мажлис Сенати аъзоси Т.Баҳронов кириш сўзи билан очди. Қайд этилганидек, вилоятда фуқаролар, айниқса, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш масалалари бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан саналади.

Хусусан, воҳамизда жорий йилнинг ўн ойи давомида умумий жиноятлар сони 3596 тадан 3518 тага, оғир тан жароҳати жиноятлари 45 тадан 35 тага, ўғрилик жинояти 689 тадан 685 тага, одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси 84 тадан 83 тага камайган бўлса, айрим жиноят турлари кескин ошган. Айниқса, ўта оғир жиноятлар, босқинчилик, товламачилик ва фирибгарлик, вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг кўпайганлиги ҳар биримизни сергак бўлишга ундайди. Мавжуд ҳолат маҳаллалар кесимида таҳлил қилинса, вилоятдаги 540 та маҳалланинг 478 тасида жиноят содир этилганлиги кўзга ташланади. Уларнинг ҳар учтасидан биттаси, афсуски, ёшлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шунингдек, тадбирда жиноятларни келтириб чиқарувчи сабабларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ишсизлик, оилалардаги нотўғри тарбия ва носоғлом муҳит, ёшлар ўртасида шаклланган дангасалик ҳамда боқимандалик кайфияти, ҳаётий тажрибасизлик, бе¬фарқлик ва лоқайдлик, ижтимоий тармоқдан нотўғри фойдаланиш шулар жумласидандир. Бу салбий омилларни бартараф этиш бўйича қатор таклифлар илгари сурилиб, шу бўйича ёшларнинг мулоҳазалари ҳам тингланди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида O'zLiDePнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда қатор мутасадди ташкилот ва идоралар ҳамкорлигида талабалар турар жо¬йида яшаётган ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилган тадбирда O'zLiDeP вилоят кенгаши, вилоят "Нуроний" жамғармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси вакиллари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатини Олий Мажлис Сенати аъзоси Т.Баҳронов кириш сўзи билан очди. Қайд этилганидек, вилоятда фуқаролар, айниқса, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш масалалари бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан саналади.

Хусусан, воҳамизда жорий йилнинг ўн ойи давомида умумий жиноятлар сони 3596 тадан 3518 тага, оғир тан жароҳати жиноятлари 45 тадан 35 тага, ўғрилик жинояти 689 тадан 685 тага, одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси 84 тадан 83 тага камайган бўлса, айрим жиноят турлари кескин ошган. Айниқса, ўта оғир жиноятлар, босқинчилик, товламачилик ва фирибгарлик, вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг кўпайганлиги ҳар биримизни сергак бўлишга ундайди. Мавжуд ҳолат маҳаллалар кесимида таҳлил қилинса, вилоятдаги 540 та маҳалланинг 478 тасида жиноят содир этилганлиги кўзга ташланади. Уларнинг ҳар учтасидан биттаси, афсуски, ёшлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шунингдек, тадбирда жиноятларни келтириб чиқарувчи сабабларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ишсизлик, оилалардаги нотўғри тарбия ва носоғлом муҳит, ёшлар ўртасида шаклланган дангасалик ҳамда боқимандалик кайфияти, ҳаётий тажрибасизлик, бефарқлик ва лоқайдлик, ижтимоий тармоқдан нотўғри фойдаланиш шулар жумласидандир. Бу салбий омилларни бартараф этиш бўйича қатор таклифлар илгари сурилиб, шу бўйича ёшларнинг мулоҳазалари ҳам тингланди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 97, 02.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.