Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Депутатлар ўқуви якунланди

Бухоро давлат университетида маҳаллий кенгашлар депутатлари ва сиёсий партияларнинг ходимлари учун депутатлар ўқуви бўлиб ўтди.

Унда тингловчилар депутатлик фаолиятининг жамият ривожидаги ўрни, депутатлар олдида турган вазифалар, бу борадаги фаолиятни амалга оширишда тўсқинлик қилаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари, қабул қилинаётган қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш, ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишдаги вазифаларни амалга оширишга оид маърузаларни тингладилар. Шунингдек, сиёсий партиялар маҳаллий кенгашларининг ишини фаоллаштириш бўйича ҳам амалий тавсиялар берилди.

— Бу каби ўқувларни ташкил этиш мамлакатимиз Президенти Шавкат ¬Мирзиёевнинг жорий йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партия¬лар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва¬киллари билан бўлган йиғилишда "Парламентимиз ҳақиқий демократия мак¬табига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак" мавзусида қилган маърузасида алоҳида таъкидланган эди. Депутат халқ билан давлат ўртасидаги ¬муҳим кўприк, шу билан бирга, жамиятдаги ислоҳотларнинг асосий тарғиботчиси ҳам бўлиши лозим. Бунинг учун эса улар доимо изланишлари, ўқиб-ўрганишлари керак, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Ёқубов.

Ўқувларда депутатлар ўз сайловчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш, сессиялар, партия гуруҳлари ва маҳаллий кенгашлардаги доимий комиссиялар таркибидаги фаолиятига оид янгиликлардан ҳамда бу борада хорижий мамлакатлар тажрибаси, сиёсий партия¬лар тарихи, уларнинг тузилиши ва шакллари, шунингдек, сиёсий партияларнинг маҳаллий кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш ҳақида кенг маълумотлардан хабардор бўлдилар.

Машғулотлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, соҳадаги амалиётчи олимлар ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди.

Депутатлар ўқув якунида тингланган маърузалар ва соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича олган билимлари юзасидан тест синовлари топширдилар.

Алишер ОБИДОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 97, 02.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.