Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

* 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Ҳуқуқий давлат пойдевори

Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Ш. МИРЗИЁЕВ

Умрбоқий қомусий ҳужжат ҳисобланган Конституциямизда давлат тузилиши, унинг бошқарув шакли, давлат органларини тузиш тартиби, уларнинг ваколатлари, шахснинг ҳуқуқи, экинлиги ва бурчлари белгилаб қўйилган.

Ҳар бир давлат, жамият ҳаётини тартибга солиш, ундаги муаммоларни бартараф этиш, инсон ҳу¬қуқ¬ларини кафолатлаш ва энг муҳими, шулар орқали тараққиётга эришиш учун Конституцияга эҳтиёж сезади. Истиқлолнинг даст¬лабки йилларида қабул қи¬линган ¬Ўзбекистон Республикаси¬нинг Асосий ¬Қону¬н¬и¬¬¬¬ биз учун ана ¬шун¬¬¬¬¬да¬й¬ дас¬турилବ¬ма묬дир.

Конституцияда аждодларимизнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, инсонпарвар ғоялари, халқимизнинг ёруғ келажак ва адолат, инсонпарвар жамият ҳақидаги орзулари ўз аксини топди. БМТ, Европа Хавфсизлик Кенгаши ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларнинг ҳужжатларида қайд этилган демократия, шахс ҳуқуқла¬рини ҳимоя қи¬лишга оид барча умуминсоний нормалар ва принциплар қамраб олинди.

Ҳар бир инсон ҳуқуқ ва эркинликлари билан дунёга келади. Асосий Қонунимизда ҳам ана шу ҳуқуқ ва эркинликлар энг олий қадрият экани белгилаб қўйилган. Айтиш керакки, мустақиллик йилларида бу ҳуқуқларни сўзсиз таъминлаш бў¬йича салмоқли ишлар қилинди. Хусусан, ундаги нормалар асосида судларнинг муста¬қиллиги ва эркинлигини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари амалга оширилди.

Мустақилликнинг илк йиллариданоқ бозор иқтисодиёти шарои¬тида кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, халқ турмуш фаровонлигини ошириш, яшаш тарзини янада яхшилаш, дунёдаги ривожланган давлатлар қаторидан жой олиш учун ҳар бир жабҳада тараққиёт ва ташаббускорликка эришишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бош Қомусимизга асосан қабул қилинаётган қонун ва қарорлар, қонуности меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятида, аввало, инсон манфаатлари, унинг ижтимоий, иқтисодий муҳофазаси, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси мужассам. Фар¬занд¬ларимизнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, кексаларимиз хотиржам қарилик гаш¬тини суриши, оналаримиз келажак авлодни дунёга келтириши, фуқароларимизнинг соғлиги — барча-барчаси қонун билан кафолатланган. Аҳоли бандлигини таъминлаш, хусусан, ёшларни ишга жойлаштириш масаласи, уларнинг интеллектуал салоҳиятли бўлиб вояга етиши учун давлат томонидан яратилаётган шароитларнинг ҳуқуқий механизми Конституциямизда ўз ифодасини топган.

¬Миллий маънавиятимиз, инсонпарварлик, одамийлик, болажонлик каби фазилатларимиз, миллатимизга хос характер-хусусиятларимиз Конституциямизнинг "Оила" деб аталган бобида кафолатлаб қўйилди. Ота-онанинг фарзандлар олдидаги бурчи, фар¬зандларнинг ота-она олдидаги мажбуриятла¬ридан тортиб, солиқ сиёсати, атроф-муҳит тозалиги — барча-барчаси мукаммал эътироф этилган. Хусусан, диний бағри¬кенглик, эътиқод эркинлиги, дини, ирқи, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар қонун олдида тенглик тамойили ушбу муҳим ҳужжатнинг адолат принципларига йўғрилганидан далолатдир.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хоҳ у иқтисодий-ижтимоий соҳада бўлсин, хоҳ ташқи ва ички сиёсат соҳаси, давлат мустақиллиги ва қонун устуворлигини таъмин¬лашда бўлсин, хуллас, барчаси Конституциямизнинг биз юқорида санаб ўтган тўртта асосий принципларига асосланганлигини кўриш мумкин.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили ¬муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва шаҳарларида очилиб, ўз фао¬лиятини самарали олиб бормоқда. Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳа¬тидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш унинг асо¬сий вазифаси этиб бел¬гиланган.¬

Бу жараёнда мамлакатимиз Конститу¬ция¬¬си — инсон, унинг ҳବё¬ти, эркинлиги, шаъ¬¬¬ни, қадр-қиммати ва¬ бош¬қа дахлсиз ҳу-қуқлари олий қад¬р謬ят эканлигининг кафолати, прокура¬тура¬ эса фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилувчи орган сифатида ўз фаолиятини изчил давом эттиради.

Президентимиз Ш. Мирзиёев¬нинг¬ 2017 йил 20 июндаги "Ўзбекис¬тон Республикаси Конс¬тит󬬬ция¬¬¬с謬¬¬ қабул қилинганининг йигир¬ма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро ¬вилоят прокуратураси ташаббуси билан тарғибот гуруҳлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида таълим масканлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда ма-ҳаллаларда аҳолининг барча қатламлари билан учрашув ва семинарлар ташкил этилмоқда. Тадбирларда сўзга чиқаётган кекса отахонлар, юрагида Ватан ишқи жўш урган йигит-қизларнинг Конситуциямиз ҳақидаги фикрлари Бош Қомусимиз халқимизнинг чин маънодаги таянчи ва суянчига айланганлигини ёрқин ифода этмоқда.

Бу эса Бош Қомусимизнинг ¬юртдошларимиз тақдири ва келажагида нечоғлик муҳим ўрин тутишидан, ватандошларимизнинг бу ҳақиқатни тобора теран англаб бораётганлигидан яққол далолатдир.

Ҳабиб ҲАМИДОВ, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси

:: орқага № 97, 02.12.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.