Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг кенгайтирилган сессияси бўлиб ўтди. Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ў.Барноев бошқариб борди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Бобожонов, Ўзбекис¬тон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Э.Таджиев, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши бошқаруви раиси Ш.Жавлонов, вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессияда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Масала юзасидан сўз олган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Бобожонов вилоят шаҳар ва туманлари кесимида жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилган ишлар, жиноят-қидирув ва содир этилган жиноятларни очиш бўйича кўрсаткичлар, бу борада ечимини кутаётган муаммолар ҳақида батафсил маълумот берди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бў¬йича тизимли фаолиятни йўлга қўйиш кун тартибидаги долзарб масалага айланганлигини, Президентимиз томонидан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили доирасида соҳага қаратилаётган улкан эътибор ҳар бир ходим олдига муҳим вазифаларни қўяётганлигини алоҳида таъкидлади.

Хусусан, ёшлар ва аёллар ўртасидаги жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолият самарадорлигини ошириш, жамоатчилик назорати ва тарғибот ишларини кучайтириш, бу борада матбуот ва телевидение имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича аниқ таклифларни баён этди.

Шунингдек, сессияда вилоятда профилактика инспекторлари учун хизмат уйлари қуриш ишларини якунига етказиш, маҳаллалар ҳудудида тунги назорат пунктлари фао¬лиятини йўлга қўйиш, маҳалла посбонлари, профилактика инспекторлари ва фуқаролар вакилларидан иборат гуруҳларнинг тунги навбатчилигини ташкил этиш, нотинч оилалар билан олиб борилаётган профилактика ишлари самарадорлигига эришиш, бу жараёнда жамоатчилик ролини ошириш, айниқса, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар кенгаши, Яраштириш ва Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялар, профилактика инспекторлари ва сектор раҳбарлари ҳамда улар ишчи гуруҳлари вакилларининг ҳамкорликдаги фаолиятини йўлга қўйиш бўйича механизмни шакллантириш масалаларига диққат қаратилди.

Сессия якунида кун тартибидаги масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага № 96, 29.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.