Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Халқаро ҳамкорлик самараси

Мамлакатимизда болалар саломатлигини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг устувор масалаларидан бири сифатида аҳамият қаратилаётир. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўғил-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасида кейинги йилларда ҳудудда болалар ўлими кескин ка¬майди.¬

Чуқур тиббий кўрикларда касалликни эрта аниқлаш ва даволаш тадбирлари самарадорлиги боис соғ¬лом болалар кўрсаткичи яхшиланиб бормоқда.

— Яратилган қулайликлар ва врачларимизнинг Тошкент ҳамда хориждаги нуфузли ихтисослашган тиббиёт марказларида малакасини ошираётгани ва ўзаро тажриба алмашиш амалиёти болаларни даволашда яхши натижа бермоқда, — дейди вилоят болалар кўп¬¬ тармоқли тиббиёт маркази отоларинго¬логия бўлими врачи Фаррух Пардаев. — Бизда замонавий даволаш усуллари кенг қўлланмоқда. Масалан, илгари пойтахтда амалга оширилган туғма нуқсонли болаларни пластик ¬жарроҳлик йўли билан даволаш эндиликда ўзимизда бажарилаётир. Айниқса, мазкур сало¬матлик масканида халқаро ҳамкорлик борасидаги амалиёт самарали бўлмоқда. Яқинда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ЛОР кафедраси мудири, профессор Сайфиддин Арипов ва германиялик мутахассис Алекс Пинпанг марказимизга келишди.14 нафар бемор бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, бир ¬нафарида жарроҳлик амалиё¬ти ўтказилди. Шунингдек, москвалик юз-жағ хирурглари — профессор Владимир Заричен¬ский ва Виктор Кравис отоларингология бўлимида давола¬наётган 34 нафар бемор болани чуқур тиббий кўрикдан ўтказишди. Уларнинг икки нафарида эса хорижлик мутахассислар томонидан мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бундай ҳамкорлик яна давом этади.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 95, 25.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.