Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Туризм

Янги ташкилот, янги имкониятлар

Туризм равнақи кўп жиҳатдан турли ташкилот ва муассасаларнинг изчил ҳамкорлигига боғлиқ. Шу боис мазкур кўп қиррали жараён ўзаро уюшқоқликни, умумий мақсад йўлидаги ҳамжиҳатликни тақозо этади. Айни шу муҳим омилни кўзда тутган ҳолда вилоятимизда Бухоро туризми ҳамкор ташкилотлари ассоциацияси тузилди.

Бухоро давлат университетида мазкур янги уюшмани таъсис этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда во¬ҳамиздаги туристик фирмалар, меҳмон¬хона хўжаликлари, музейлар, умумий ¬ов¬қатланиш муассасалари, реклама-сервис, транспорт корхоналари, савдо маж¬муалари, тижорат банклари ҳамда бош¬қа ташкилотларнинг вакиллари қатнашишди.

Таъсис йиғилишини вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б. Шаҳриёров кириш сўзи билан очди. Унинг таъкидлашича, мазкур жабҳани янада равнақ топтириш, қадимий гўшамизнинг сайёҳлик борасидаги имкониятларидан тўла фойдаланиш бўйича ҳукуматимиз томонидан қўйилган вазифаларни бажариш йўлида муайян бир нодавлат ташкилот фаолиятига эҳтиёж туғилиши табиий. Ўз навбатида, бундай уюшма туризм соҳасига бевосита ва билвосита дахлдор бўлган барча муассасалар ишини шу йўналишда мувофиқлаштириб бориши лозим. Бухоро туризми ҳамкор ташкилотлари ассоциацияси зиммасига айни шу вазифа юклатилади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу янги ташкилот чет эллик ҳамкорлар билан турли соҳалар доирасидаги алоқаларни кенгайтириш, хорижий ва маҳаллий сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, юртимизда ҳамда ўзга мамлакатларда халқаро кўргазмалар, ярмаркалар, бизнес форумлар уюштириш, кўҳна воҳамиз маданияти, анъаналарини, Бухоро брэндини замон талаблари даражасида тарғиб этиш, шунингдек, муаммоларни биргаликда ҳал қилиш каби бошқа кўплаб вазифаларни ҳам ўтайди. Бундан ташқари, уюшма ҳузурида тур-оператор, консультант, гид-таржимон тайёрлаш бўйича ўқув курслари очилади.

Шу билан бир қаторда, ассоциация фаолияти доирасида қатор имтиёзлар ҳам берилади. Уюшмадан тушган ҳар бир мурожаат вилоят ҳокимлиги ва бош¬қа мутасадди ташкилотлар томонидан биринчи навбатда кўриб чиқилиши, аъзоларнинг авиа ҳамда темир йўл чипталари билан истисносиз таъминланиши шулар жумласидандир.

Таъсис йиғилишида ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда иштирокчиларнинг кўпчилик овози билан Тоҳир Баҳронов ассоциациянинг раиси этиб сайланди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага № 95, 25.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.