Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Қисқа сатрларда

"Бухоро Гранд" меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Содиқ Бадак иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда воҳамиздаги қатор туристик фирмалар, меҳмонхона хўжаликлари, музейларнинг раҳбарлари, гид-таржимонлар қатнашишди. Республика Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вилоят ҳокимлиги, Бухоро туризми ҳамкор ташкилотлари ассоциацияси ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигида уюштирилган мазкур учрашувда қадимий гўшамизда туризм¬ни янада равнақ топтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

***

Вилоят маданият бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги қонуни тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. "Коррупция — тараққиёт кушандаси" деб номланган ушбу тадбирда вилоят прокуратураси, маданият бошқармаси масъул ходимлари, тизимдаги ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида мутасаддиларнинг бир қатор маърузалари тингланди, "Жиноятга жазо муқаррар" номли видео-ролик йиғилганларга намо¬йиш қилинди. Жамият ривожига салбий таъсир кўрсатаётган муаммолар муҳокама қилиниб, улар қандай бартараф этилаётгани тўғрисида маълумот берилди. Давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан атрофлича жавоб олдилар.

***

Бухоро давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти ва вилоят ёнғин хавф¬сизлиги бош¬қармаси билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида жойлашган объектлар раҳбарлари учун ўқув-амалий йиғин ташкил этилди.

Йиғиндан кўзланган асосий мақсад объект раҳбарларини ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг асосий талаблари билан таништириш, уларнинг айни вазиятларда ҳаракатланиш усуллари бўйича билимларини ошириш, амалий кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.

Ўқув доирасида ёнғин профилактикаси куни муносабати билан ўтказилган ўт ўчириш техникалари намойиши ҳам йиғин қатнашчиларининг назарий билимларини амалиётда синаш имконини берди.

Ўн кунлик ўқув якунида иштирокчилар тест шаклидаги якуний аттестациядан ўтказилади ва сарҳисоб синовидан муваффақиятли ўтганларга махсус сертификатлар топширилади.

:: орқага № 95, 25.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.