Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Қорақалпоқ театри жамоаси — вилоятимизда

Киши ҳар қандай ёшда, ҳар қандай ҳолатда ҳам инсонийлик бурчини унутмаслиги, ҳаётга теран нигоҳ билан қараши лозим. Айни шу фикр қорақалпоғистонлик актёрлар ижросида вилоят мусиқали драма театрида намо¬йиш этилган "Танҳо юлдуз" спектакли мағзига сингдирилган. Нурулло Аббосхон қаламига мансуб ушбу саҳна асари Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали драма театри жамоасининг воҳамизга уюштирган гастроль сафари давомида бухоролик томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.

Режиссёр Бердибай Утебаев талқинидаги мазкур лирик комедияда анчагина ёшни яшаб қўйган, кўпни кўрган кишилар ўртасидаги муносабатлар гав¬далантирилган. Воқеалар эса севги, дўстлик, маcъулият, самимийлик сингари туйғулар фонида кечади. Хусусан, фарзанд¬лари аллақачон уйли-жойли бўлиб кетган, биринчи турмуш ўртоғидан эрта айрилган Мурат (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Умирбай Қосимбетов) ҳамда Умитгул (актриса Сулухан Ғаниева)нинг илиқ муносабатлари, қалб туғёнлари пьесадаги бош ғояни ифодалашга хизмат қилади.

Қабристондаги тасодифий учрашувдан бошланган тугун воқеа¬лар ривожи давомида ёшлик чоғлари бу икковлоннинг курсдош бўлганликларини билиб қолишлари билан ечим топади. Шу аснода Мурат ва Умитгулнинг ўзлари босиб ўтган умр йўллари ҳақидаги ўй-мулоҳазалари лирик кўринишларда гавдаланади. Бундан ташқари, Умитгулнинг шўх-шодон, шартаки дугоналари — Айпарша (Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Жумагул Сағиндикова), Жамила (актриса Гулсара Жуманиязова) сингари ўзига хос образлар, юмористик эпизодлар ҳам спектакль муваффақиятини таъминлаган.

— Жорий йилда республика Маданият вазирлигининг махсус буйруғи асосида даргоҳимизга академик театр мақоми берилди, — дейди Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали драма театри актрисаси Дина Жалғасбаева. — Бундай эътибор, ўз навбатида, ижодий жамоамиз репертуаридаги спектаклларни республика миқёсида оммалаштиришга хизмат қиляпти. Шариф замин — кўҳна ва навқирон Бухорога уюштирган гастролимиз, шу ерлик томошабинлар учун спектакль қўйганимиз бу борадаги муҳим қадамлардан биридир.

Таъкидлаш жоизки, қорақалпоқ актёрларининг воҳамизга қилган ушбу ижодий сафари ўзига хос анъаналарга эга икки театр ҳамкорлигини янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш йўлида ҳам салмоқли аҳамият касб этди.

Дарвоқе, яқинда вилоятимиз мусиқали драма театри жамоаси худди шундай гастроль сафари билан пойтахтда бўлди. Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида бухоролик санъат усталари томонидан "Бурч" ҳамда "Зафарнома" каби спектакллар намойиш қилинди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 92, 15.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.