Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Бандликни таъминлаш — долзарб вазифа

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан "Ёшларни иш билан таъминлашнинг долзарб масалалари: муаммо ва ечимлар"мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда ФЖШМҚМИнинг Бухоро ҳудудий бўлинмаси ходимлари, вилоят Бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, жойлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уюшмаган ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари ёшларни иш билан таъ¬минлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, 2017 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган давлат дастури ҳамда унга асосан ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган муҳим ўзгаришлар билан яқиндан таништирилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 28 октябрдаги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги "2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2017 йил 10 апрелдаги 210-сонли қарори қабул қи¬линган. Унга мувофиқ 2017 йилда вилоятда 58705 та иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган.

Ушбу иш ўринларининг 29609 таси хотин-қизлар, 24153 таси касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва 11439 таси чет элдан қайтган миг¬рант¬лар ҳиссасига тўғри келади.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 26166 нафар коллеж битирувчиларидан 11199 нафари, ¬я¬¬ъни 43 фоизининг банд-лиги таъминланди.

— Шаҳар, туман ҳокимларининг қарорларига кўра, 8007 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган фуқароларни квоталанган иш ўринларига ишга -жойлаштириш белгиланган бўлиб, амалда 10 ойда 6607 нафар ижтимоий ¬муҳофазага муҳтож фуқаролар шундай иш ўринларига ишга жойлаштирилди.

Давра суҳбати иштирокчилари мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳаза¬ларини билдирдилар. Тадбир якунида ушбу йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш ва ёшларнинг иш билан таъминланиши борасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга доир қатор таклиф ҳамда тавсиялар берилди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 92, 15.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.