Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"Нуронийлар маскани" кексаларга эътибор намунаси

Ромитан тумани маданият ва дам олиш истироҳат боғи ҳудудида ¬"Нуронийлар маскани" мажмуаси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бу ерда маҳаллий давлат органлари, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари ва меҳнат фахрийлари иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ўктам Барноев ва туман фахрийлари сўз¬га чиқдилар.

Мамлакатимизда кекса авлодга иззат-икром кўрсатиш, улар қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш борасида доимий ғамхўрлик қилиб келинаётир.

Республикамиз Президенти томонидан 2016 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўз¬бекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғар¬маси фалия¬тини янада такомиллаш¬тириш чора-тадбирлари тўғ¬рисида"ги Фармон ижроси доирасида вилоятимизда ҳам уруш ва меҳнат фахрийларига кенг қулайликлар яратилмоқда. Ромитанда барпо этилган "Нуронийлар маскани" ҳам ана шундай эътиборнинг ўзига хос ифодаси бўлди.

Бой китоб фондига эга кутубхона, шахмат, шашка, тиббиёт, дам олиш хоналари, кексалар учун мўл¬жалланган махсус тренажёрли даволаш-жисмоний тарбия зали, шунинг¬дек, чойхона (ошхона)дан иборат мазкур мажмуа тегишли мебель ва бош¬қа жиҳозлар билан таъминланган.

— Барча қулайликлар яратилган ана шундай масканни орзу қилардик,— дейди туман оқсоқолларидан бири 78 ёш¬ли Бахшулло Муҳамедов.—Ҳа, энди мана шун¬дай имкониятга эга бўл¬дик. Биз, кексалар бу ерда тез-тез учрашиб суҳбат қурамиз, дам оламиз, маданий ҳордиқ чиқарамиз. Турли маданий тадбирларга жамоатчилик вакилларини, ёшларни ҳам чор¬лаймиз. Тажрибамизни баҳам кўрамиз.

Таъкидлаш керак, "Нуроний" жам¬ғармаси туман бўлими ҳам шу ерда фаолият кўрсатади. Президент Фармонида қайд этилганидек, жамғарма барча бўғинлари каби мазкур бўлим барча солиқлар, давлат мақсадли жамғармалари учун мажбурий ажратмалар тўловларидан озод этилган.

* * *

Ғиждувон туман маданият ва дам олиш истироҳат боғида ҳам "Нуронийлар маскани" биносининг очилиш маросими тантанали шодиёнага айланди.

Унда сўз олган вилоят ҳокими Ўктам Барноев мамлакат Президенти томонидан кекса авлоднинг фаровонлиги ва ҳаёт сифатини ошириш ҳамда ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталаркан, қувончли воқеа билан онахону отахонларни қизғин табриклади.

Ғиждувон туманида қарийб 19 минг нафар пенсия ёшидаги нуронийлар яшайди. Улар ҳамиша давлат ва жамият эътиборида. Айтиш жоиз, бахтли кексалик гаштини сураётган бу кишилар катта ҳаётий тажрибага эга. Ёшлар тарбиясида, ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни, оилалар тотувлигини ¬таъминлашда пиру бадавлат инсонларнинг ана шу тажрибаси, билими, салоҳиятидан фойдаланиш "Нуроний" жамғармаси бўлимининг асосий вазифаларидан ҳи¬собланади. "Нуронийлар маскани" иш бошлаши мазкур бўлимга ўз фаолиятини самарали йўлга қўйиш, қариялар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, таклифларини ўрганиш, ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

"Нуроний" жамғармаси ҳудудий бўлими жойлашган ушбу масканда ҳам кутубхона, спорт-соғломлаштириш, тиббиёт, дам олиш хоналари, чойхона-кафетерий, фитобар ташкил этилган. Бу ерда намозхонлар учун қулайлик яратиш ҳам кўзда тутилган.

"Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Фармон Аминовнинг таъкидлашича, воҳанинг барча туман ва шаҳарларида ана шундай масканлар кетма-кет фойдаланишга топширилади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири. Сергей ПОЛЕТАЕВ ва Тоҳир ИСТАТОВ олган суратлар.

:: орқага № 91, 11.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.