Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Замон талабига мос кадрлар ёшларнинг лидерига айланишади

Мамлакатимиз Президенти "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги маърузасида кўплаб йўналишлар қатори ёш кадрлар билими ва ташкилотчилик салоҳиятидан оқилона фойдаланиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Фаол, ташаббускор, замон талабига мос ёш кадрлар давлат ва жамият ҳаётига янгича руҳ, мазмун олиб киришини таъкидлади.

Шулардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунда мамлакатимизнинг турли гў¬ша¬ла¬ридан келган 56 нафар йигит-қиз мазкур институтда таҳсил олишмоқда. Ушбу даргоҳнинг дастлабки тинг¬ловчилари сафида биз, икки нафар бухоролик ёш кадр ҳам бор. Бу зиммамизга жуда катта масъулият юкланганини англатади, ал¬батта.

Институтда иккита кафедра фаолият юритаяпти. Мамлакатимизнинг етакчи мутахассислари, жаҳоннинг ¬ривожланган давлатларида таж¬риба тўплаб келган профессор ва ўқитувчилар ҳам амалий, ҳам назарий билим беришмоқда. Сабоқларни чуқур ўзлаштиришимиз учун зарур барча қулайликлар яратилган. Кутубхона, ўқув зали тингловчилар ихтиёрида. Инс¬титутда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раҳбарияти билан доимий ҳамкорликнинг йўлга қўйилганини ҳам таъкидлаш ўринли. Ишчан руҳда кечаётган самимий мулоқотлар билимимизни мустаҳкамлаш, малакамизни оширишда қўл кел¬моқда. Ҳар бир машғулот баҳс-мунозара, фикрлар ранг-баранглиги остида ўтаяпти. Буларнинг барчаси истиқболда ёшлар муаммоларини чуқур ўрганиш, уларни ҳал этиш, навқирон авлодни ягона мақсад остида бирлаштиришдек кенг кўламли ишларда бизга жуда қўл келади.

Маълумотларга қараганда, мамлакатимизда 17 миллион нафарга яқин ўғил-қиз бор. Шу далилнинг ўзиёқ юртимизда аҳолининг асосий қисмини ёшлар ташкил этишини кўрсатади. Табиийки, уларни ўйлантираётган муаммолар ҳам кўп. Бу масалаларнинг ечимини топиш, жамиятимиз эртаси бўлган ёшларнинг энг яқин кўмакчиси бў¬лишда институтда олган билим ва кўникмаларимизга таянамиз, албатта.

Ҳамид ШУКУРОВ, Ўзбекистон Республикаси ¬Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қоши-даги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадр¬ларни тай¬ёрлаш институти тингловчиси.

:: орқага № 90, 08.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.