Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Жараён

Юрт ободлиги ва фаровонлиги йўлида

Тараққиёт ва юксалиш сари юз тутаётган Ўзбекистон дунё ҳамжамияти диққат-эътиборида. Халқнинг турмуши фаровон, элнинг яшаш тарзи кундан-кун яхшиланиб бораётганига асл сабаб— қари-ю ёш яратувчанлик ва бунёдкорлик, шижоат ва ташаббускорликни кундалик фаолияти мазмунига айлантиришида, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган беш тамойилни ўзида мужассам этган устувор вазифаларни оғишмай амалга ошириш ўз ифодасини топишида деб эътироф этиш жоиз.

Вилоят прокуратураси томонидан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича йўл харитасида белгиланган тадбирларнинг муд¬датида ҳамда сифатли бажарилиши устидан мониторинг-назорат тадбирлари олиб борилаяпти.

Бунда асосий эътибор, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга тўлақонли татбиқ этилишини таъминлаш, барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг жойлардаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан масъулиятини ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалигида қонунийликни мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини жойида ҳал этиш мақсадида ишчи гуруҳлар зиммасига юклатилган вазифаларнинг тўлиқ ижро этилишига қаратилмоқда.

Қайд этиш керакки, вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан туманлар ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликка кенг имконият яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича вилоят ҳокими, прокурори, ички ишлар ва Давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар таркиби, ишчи гуруҳларнинг ишлаш тартиби, ҳудудлар бўйича ишчи гуруҳ раҳбарларининг бириктирилиши тасдиқланиб, уларнинг ҳисоботлари ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг йиғилишларида муҳокама қилиб борилиши белгиланган.

Шунингдек, туман (шаҳар) ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиқлари раҳбарлигида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳларнинг таркиби, фаолият тартиби маҳаллий ҳокимлик қарорлари асосида тасдиқланиб, ҳар бир туман (шаҳар)да тўрт жойда ва маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғинларида амалга оширилаётган ишларни тизимли мониторинг қилувчи тегишлича вилоят ва туман ишчи гуруҳларининг штаблари ташкил этилган.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳлар томонидан чоракка мўлжалланган тегишли ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, жиноятчилик ҳолати, мурожаатларда кўтарилган масалалар ва бошқа кўрсаткичлар ҳамда таҳлиллар бўйича йўл хариталари ишлаб чиқилиб, уларининг раҳбарлари томонидан тасдиқланган.

Йўл хариталари асосида ишчи гуруҳлар томонидан жойларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва қаровсизликнинг олдини олиш, бозор инфрату¬зилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ис¬лоҳотларни амалга ошириш, аҳо¬ли томорқасидан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ва бошқа соҳалар бўйича энг муҳим масалалар юзасидан ўрганишлар ўтказилиб, соҳаларда мавжуд тизимли камчиликларни ҳал этишга қаратилган чоралар кўриб борилмоқда.

Хусусан, ҳақиқий эҳтиёжманд, шу жумладан, моддий кўмак олаётган ва бундай ¬ёрдам белгиланмаган оилаларнинг аниқ рўйхатини шакл¬лантириш, шу асосида ¬манзилли ёрдам кўрсатиш ¬юзасидан¬ чора¬лар кўрилмоқда. Вилоятда мавжуд 540 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонларда ўтказилган ўрганишларда эҳтиёжманд оилалар борлиги аниқланди. Уларнинг 9472 тасига манзилли ёрдам кўрсатилиб, 1269 та оила бу тои¬фадаги оилалар рўйхатидан чиқарилди.

Йўл харитасида кўзда тутилган соғлиқни сақлаш соҳасида ечимини кутаётган муаммолар — мавжуд бўлган тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оналик ва болаликни ҳимоялаш, тиббий ёрдам сифатини ошириш чораларини кўриш юзасидан ишлар олиб борилди. Қишлоқ аҳолисининг тиббий маданиятини юксалтириш, улар учун тиббий хизмат сифатини яхшилаш борасида белгиланган дастурлар асосидаги чора-тадбирлар ижроси босқичма- босқич амалга оширилмоқда.

Вилоятда мавжуд 276 та қишлоқ врачлик пунктларининг 71 таси негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил қилиниши ҳам фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадини кўзлайди. Шунингдек, 93 та ҚВПда фаолият кўрсатаётган малакали врачлар, тиббиёт ходимлари халқ хизматида. Эътиборга молик жиҳат шундаки, 58 та ҚВПнинг биносида шифокорлар учун хизмат уйи ташкил этиш орқали аҳолига тун¬¬-у кун бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш имкони яратилиб, 42 та ҚВП биносида тез тиббий ёрдам шохобчалари фаолият олиб бормоқда.

Қишлоқ ва шаҳар ўртасидаги тафовутнинг кескин кама¬йиши аввало, фуқароларнинг уй-жой билан таъминланиши, яшаш шароити, турмуш тарзида кўзга ташланади. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қа¬рори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳо¬кимининг қарори қабул қи¬линди. ¬Вилоятда 2017 йил дастурига асосан 20 та массивда жами 1142 та янгиланган намунавий ло¬йиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Шу қаторда, 2017 йил дастури ҳисобидан Бухоро тумани, "Истиқбол" ҚФЙ, Работак аҳоли пунктида ер майдони 2 сотихдан иборат 1 қаватли 3 хонали уйлардан 10 та ва 2 та 2 қаватли 4 та кириш йўлакчаси бўлган 16 та хонадонли, жами 42 та уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шу билан бирга, ушбу уй-жой массивларида 31,8 километр ичимлик суви, 17,7 километр электр тармоқлари, 33,8 километр газ тармоқлари, 21,3 километр ички автомобиль йўллари ва 10 та ¬инфратузилма объектлари қурилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур ижтимоий ва бошқа муҳандислик-коммуникация объектлари қурилишини уй-жойлар қурилиши билан бир вақтнинг ўзида якунлаш белгиланган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида жорий йилда 58705 та иш ўринлари ташкил этиш кўзда тутилган. 29609 таси аёллар учун, 24153 таси касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ва 11439 таси чет элдан қайтган мигрантлар учун мўлжалланган.

Вилоятда тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига қонунсиз аралашишларнинг олдини олиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига бошқа идоралар билан ҳамкорликда яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш бўйича қилинаётган ишлар самараси фактларда яққол ўз аксини топмоқда.

Биргина вилоят прокуратураси органлари томонидан олиб борилган тадбирлар ¬натижасида 120 та фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланиб, уларда 153 та иш ўрни яратилди. Вилоят прокуратураси органлари томонидан 501 нафар тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммолари ўрганилиб, шундан 419 нафарига турли соҳаларда амалий ёрдам кўрсатилди.

Йўллар ҳақида гап кетганда, улар мамлакатнинг "қон томирлари"га қиёсланиши бежиз эмас. Инсон ҳаётида йўлларнинг ўзига хос аҳамиятли томони бор. Равон, текис йўл бехатар манзилдан ташқари, қимматли вақтни тежашда ҳам муҳим омил-лардан бири. Ўн¬қир-чўнқир йўллар, чанг-тўзон автомобилларнинг техник ҳолатига таъсири, ҳайдовчининг асаблари бузилишини ҳисобга олганда қанчадан-қанча муаммоларга сабаб бўлиши сир эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Вазир¬лар Маҳкамаси ҳузуридаги республика Йўл жам¬ғармаси ¬фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси таркибида "Мин¬тақавий йўлларга буюртмачи хизмати" давлат унитар корхонаси ташкил этилиб, яроқсиз ҳолатга келган ички ва хўжаликлараро йўлларни таъмирлаш ишлари тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан доимий назорат ўрнатилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Бундай ишлар кўлами кенглиги, мазмуни ва моҳиятида инсон манфаатлари, унинг орзу-умидлари рўёбини ўзида мужассам этганлиги билан аҳа¬миятли. "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури доирасида ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган долзарб вазифаларни бажаришда, халққа хизмат қилиш йўлида прокуратура органлари зиммасига катта масъулият юклатилган экан, бу жараёнда прокуратура ходимлари тизимли тарзда ўз фаолиятларини давом этти¬радилар. Қолаверса, Юртбо¬шимиз таъкидлаганларидек, "Одамларнинг розилиги—бу энг катта натижа". Халқни рози қилиб яшаш, Ватан равнақи, юрт фаровонлигига ўз ҳиссамизни қўшиш олий мақсадимиздир.

Ҳабиб ҲАМИДОВ,

Ҳабиб ҲАМИДОВ, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.

:: орқага № 90, 08.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.