Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Балиқчилик

Ҳамкорликдаги истиқболли лойиҳалар

Суратда: "Озодбек Ҳусниддин балиқчи" фермер хўжалиги раҳбари Умид Фатуллаев "Қозон балиқ" МЧЖ вакили Нуриддин Қурбоновни инкубация цехи ускуналари билан таништирмоқда.

Тиббиёт соҳаси мутахассисларининг фикрича, киши бошига балиқ истеъмолининг йиллик меъёри 11-12 килограмм экан. Аммо юртимизда бу кўрсаткич 2-2,5 килограмни ташкил этмоқда. Мамлакатимиз аҳолисининг айни шу неъматга бўлган эҳтиёжини меъёр даражасида қондириш учун йилига 400минг тоннага яқин балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш талаб қилинади. Давлатимиз раҳбарининг "Балиқчилик тармоғининг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғ-рисида"ги қарори айни шу мақсад рўёбига хизмат қиляпти.

Қоракўл туманида ўтказилган кўргазмали семинарда айни шу фикрларга алоҳида урғу берилди. БМТнинг Тараққиёт Дастури, Глобал Экологик жам¬ғарманинг "Ўзбекистоннинг тоғли, ярим чўл ва чўл ланд¬шафтларида суғорилмайдиган қурғоқчил ерларнинг рақобатли эксплуатация қилиниши натижасида табиий ресурслардан фойдаланиш босимини камайтириш" лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси мутахассислари, БухДУнинг профессор-ўқитувчилари, шунингдек, балиқчилик хўжаликлари раҳбарлари қатнашишди.

Тадбирда яна шу жиҳат таъкидландики, балиқнинг инсон саломатлиги учун фойдали томонлари бениҳоя кўп. Бугунги давр оз миқдордаги сув ва ер ресурсларидан фойдаланган ҳолда кўп ҳамда муҳими, сифатли балиқ етиштиришни талаб қилмоқда. Бу мақсадга эса интенсив усуллардан фойдаланиш, фермерларга чавоқ етказиб бериш, жабҳанинг озуқа базасини мустаҳкамлаш орқали эришиш мумкин.

Семинарда сўз олганлар – лойиҳанинг балиқчилик хў¬жалигини ривожлантириш бўйича миллий эксперти ¬¬А. Қурбонов, Тошкент Аграр университети доценти ¬¬¬А. Ку第метов, Балиқчилик ¬илмий-¬тадқиқот институти директорининг ўринбосари ¬¬ ¬¬¬¬М¬¬¬. Йўл-дошев ва бошқалар соҳа истиқболи, сунъий ҳовузларда табиий озуқа базасини яратиш, жадал аквамаданият усуллари каби мавзуларда ўз фикр-мулоҳазаларни билдиришди. Тадбирнинг баҳс-мунозара руҳида кечгани ҳам соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар ҳали бисёр эканлигини кўрсатди.

— Лойиҳамиз Қоракўл ҳамда Зомин туманлари¬ни қамраб олган, — дейди лойиҳа менежери Тўлқин Фармонов. — Ўтган давр ичида ҳар икки ҳудудда қатор ишларни амалга оширдик. Чунончи, қоракўл¬лик тажрибали чўпон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор Абдумалик Жумаевга махсус буюртма асосида тайёрланган мобил кўчма уй топширилди. Шунингдек, туманда қўйларни сунъий қочириш пункти барпо этилди. Энг асосийси, бу каби саъй-ҳаракатлар у ёки бу соҳа ривожига хизмат қилмоқда. ¬Балиқчилик тармоғидаги фермер хўжаликларини сифатли чавоқ билан таъминлаш масаласига бағишланган семинардан кўзланган мақсад ҳам соҳани ривожлантириш, шу орқали халқимизнинг балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондиришдир.

Бундан ташқари, семинар иштирокчилари мазкур ло¬йиҳа доирасида Дарғали қишлоғидаги "Озодбек Ҳусниддин балиқчи" масъулияти чекланган жамияти негизида барпо этилган балиқчилик репродуктор хўжалигида ҳам бўлишди. Таъкидлаш жоизки, балиқ чавоғи етиштиришга ихтисослашган ушбу хўжалик тадбиркор Умид Фатуллаевнинг сармояси ҳамда лойиҳа доирасида ажратилган 50 миллион сўмлик маблағ эвазига барпо этилган. Айни пайтда бу ерда 30-40 мингтача балиқ чавоғи етиштириляпти. Биз бу ерда "Бобожон Шодиев" фермер хўжалиги раҳбари Отабек Шодиев билан суҳбатлашдик.

— Илгари бундай маҳсулотни катта маблағ эвазига четдан сотиб олардик, — дейди у. — Чунки туманимизда чавоқ етиштирадиган хўжаликнинг ўзи йўқ эди. Эндиликда эса халқ¬аро лойиҳа шарофати билан бу муаммомиз ечими топилди.

Тадбир давомида истиқболдаги бошқа лойиҳалар ҳам муҳокама этилди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 90, 08.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.