Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Қарор ва ижро

Суғурта хизмати такомиллаштирилмоқда

Мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор тармоқларида фаолият юритаётган турли корхона ва ташкилотларга, шунингдек, аҳолига махсус суғурта хизматларининг кўр¬сатилиши ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу орқали мазкур жабҳа инфратузилмасини ривожлантиришга, рақобатни кенгайтириш ва мижозларга хизмат сифатини оширишга эришиляпти. Бунда республикадаги 27 та суғурта компанияси орасида "Кафолат суғурта компанияси" АЖ алоҳида ўринга эга.

Бу муассаса 1997 йилдан буён ҳозирги кўринишда мижозларга хизмат кўрсатмоқда. Давлат улушига эга етакчи компаниялардан бири саналган айнан шу акционерлик жамияти, хусусан, унинг вилоя¬тимиздаги филиали замонавий халқаро андозалар асосида махсус суғурта маҳсулотларини тақдим қилиш, турли корхона ва объектларни, шунингдек, фуқароларни суғурталаш билан шуғулланмоқда. Айни пайтда АЖнинг ҳудудий бўлими мижозлари сони 200 нафардан ортиқни ташкил этяпти.

Шу йўсин жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки суғурта қилинган. Турли кўнгилсиз ҳодисалар рўй берганда улар кўрган зарар компания томонидан моддий шаклда қопланади. Охирги тўққиз ой мобайнида муассаса мижозларга 237 миллион 262 минг сўмлик суғурта қопламасини тўлагани ҳам фикримиз далилидир.

Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг жорий йил 9 октябрдаги "Кафолат суғурта компанияси" акционерлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ушбу акционерлик жамиятининг вилоят филиали фаолиятида асосий дастуриламал вазифасини ўтаяпти.

Ҳозирга қадар мазкур ҳу¬қуқий ҳужжат ижроси доирасида муассасанинг ҳудудий бўлими томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди. Чунончи, Вобкент, Шофиркон туманлари, Бухоро шаҳридаги қатор таълим даргоҳларида, корхона ва ташкилотларда тар¬ғибот тадбирлари уюштирилди. Мазкур акциялар ¬давомида АЖнинг вилоят филиа¬ли вакиллари ёшлар ва ишчи-ходимларга қарор мазмун-моҳиятини тушунтиришди. Шунингдек, уларга компания хизматлари таклиф қилинди.

Бундан ташқари, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари билан биргаликда жойларда суғурта полисларини сотиш шохобчалари фаолияти йўлга қўйилгани ҳам эътиборга лойиқ. Муассаса Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ёш оилаларга уй-жой қуриш бўйича лойиҳасида уларга имтиёзли шартлар асосида ажратиладиган ипотека кредитлари юзасидан ўтказиладиган ташвиқот тадбирларида ҳам қатнашяпти. Умуман, Президент қарорида назарда тутилган ҳамкорлик ишлари самара бермай қолмаяпти. Бу борада компаниянинг вилоят филиали ўз фаолиятида янги босқичга чиқаётгани ҳам бежиз эмас. Айни пайтда АЖнинг ҳудудий бўлими Халқ банки, тижорат банклари, вилоят фав¬қулодда вазиятлар, халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" хайрия жам¬ғармаси ва бошқа қатор ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Жасур АМОНОВ, "Кафолат суғурта компанияси" АЖнинг вилоят филиали директори.

:: орқага № 89, 04.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.