Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ракетамоделчилар мусобақаси

Яқинда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ва унинг вилоят кенгаши томонидан Когон туманидаги "Синяя гора" махсус учириш майдонида техник спортнинг ракетамодель йўналиши бўйича республика кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 100 нафар ёшлар иштирок этди.

—Мусобақада ўғил-қизлар ўзларига тегишли учувчи моделлар орқали маҳоратларини намойиш этишди,—дейди вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази раҳбари Отабек Файзиев.—Улар ракетамоделларни учириш, па¬рашютда қўндириш учун қў¬йилган вақт нормалари асосида баҳс олиб боришди.

Қизиқарли кечган яккалик беллашувларида тегишли ёш тоифасида Абдувосит Ёр¬қориев (Тошкент шаҳри), ¬Достон Норқулов (Сирдарё), Нуриддин Зиёлиддинов (Наманган), Айдер Бекиров (Тошкент вилояти) ҳамда Темур Нусратов (Бухоро) биринчи бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида бухороликлар юқори натижани кўрсатиб, турнир ғолиблигини қўлга киритишди. Самарқанд вилояти иккинчи, фар¬ғоналик спортчилар учинчи ўринни эгаллашди.

Ғолиблар кубок ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 88, 01.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.