Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Партиялар ҳаёти

ЎзЛиДеП "Ёшлар қаноти"нинг янги лойиҳалари

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши "Ёшлар қаноти" мамлакатимиз Президенти томонидан 2017 йил 7 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармони ижроси доирасида қўш лойиҳани амалга оширди.

"Ёшлар бандлигини таъминлаш—энг муҳим вазифамиз" шиори остида "Бухоро Бриллиант Силк" қўшма корхонасида ўтказилган тадбир ана шулардан бири бўлди. Бу ерга вилоят марказидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган вақтинча ишсиз, уюшмаган ёшларнинг бир гуруҳи таклиф этилди. Улар замонавий корхона цехлари билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Натижа ҳам самарали: қатор ёшлар ишли бўлди.

—Касб-ҳунар коллежини тугатгач, ўзимга маъқулроқ иш топа олмаётган эдим,—дейди уларнинг бири Баҳодир Темиров. —Пилла хомашёсини қайта ишлаш корхонаси билан танишгач, йигирув цехидаги шароитлар ёқди. Жамоада ўз ўрнимни топиш орқали оиламиз моддий фаровонлигини оширишга ўз ҳиссамни қўшаман.

"Ёшлар қаноти" Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежида амалга оширган яна бир лойиҳа ҳам ёшлар ҳаётида қувончли воқеа бўлди. Бу ерда мазкур "қанот" ҳузурида янги тузилма—"Ёш либераллар" клуби ташкил этилди.

—Партиянинг асосий дастурий мақсадлари орасида ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, улар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун яратилган қулайликларни тарғиб қилиш, бизнес соҳасидаги муаммоларни ечиш муҳим ўрин тутади,—деди ЎзЛиДеП вилоят кенгашининг ёшлар билан ишлаш бўлими мудири А.Ҳакимов.—Шунингдек, навқирон авлодда дахл¬дорлик ҳиссини ошириш, улар ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларига ёшлар ҳаётига доир масалаларни тайёрлашга кўмаклашиш, вакиллик органларига сайланадиган депутатликка номзодларни тарбиялаш ва тавсия этиш партия "Ёшлар қаноти"нинг долзарб вазифаси ҳисобланади.

Таъкидландики, юқоридаги масалалар ечимида муносиб ўрин топиш ўз атрофига 9 мингдан зиёд йигит-қизларни бирлаштирган "Ёшлар қаноти" ҳузуридаги айни "Ёш либераллар" клубининг асосий вазифаси этиб белгиланган.

Анжуманда "Ёш либераллар" клуби ташкил этилиб, унинг "Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш маркази" ва "Келажак депутатлари" гуруҳлари шакллантирилиб, бу тузилмаларнинг координаторлари сайланди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 88, 01.11.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.